Эълон

2017.08.18 | Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2017 йилда жиҳозлаш манзилли дастури доирасида умумтаълим мактабларига жиҳозлар харид қилиш бўйича танлов савдоси ўтказилиши тўғрисида эълон қилади.

Танлов савдосида мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган, сифат ва баҳо борасида харидоргир маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имкониятига эга барча юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.

Танлов савдоси тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун эълон чиққан кундан бошлаб (ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги кунига қадар ҳар куни соат 10.00 дан 17.00гача қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилиниши мумкин:

100159 Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.

Телефонлар: (0-371) 239-41-11, 239-18-24, 239-89-58.

Факс: (0-371) 239-18-24.

Шунингдек, танлов савдосида иштирок этиш истагини билдирганлар Халқ таълими вазирлигига 2017 йил 28 август куни соат 15:00 дан кечикмаган ҳолда ўз таклифларини конвертда ёпилган ва муҳрланган ҳолда тақдим этишлари лозим.

Кўрсатилган муддатдан кечиккан таклифлар ва мурожаатлар инобатга олинмайди.

Илова-1
Илова-2

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.