Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари-2017

2017.05.06 | Қарор ва ижро

Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда тизимдаги таълим муассасаларининг ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида “Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари” кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилда ҳам таълим муассасасидан ўқитувчи ва ўқувчилар ўзларининг ўқув фанларни ўқитиш ва ўрганиш бўйича электрон ахборот-таълим ресурслари, таълим жараёнида замонавий компьютерлардан фойдаланишга қаратилган дастурлар, таълим ва ўқув жараёнини бошқарувчи дастурлари билан қатнашди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Кўрик-танловнинг асосий мақсади – таълим тизимида ахборот хавфсизлигига оид тенденция ва муаммоларни ўрганиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ йўналишларни белгилаш, ахборот-коммуникация технологияларини таълим тизимига жорий этишда педагоглар олдига қўйилган  масалаларни ижросини илмий ва услубий жиҳатдан баҳолашдир. Шунингдек, “Маҳорат мактаби”, фан ойлиги, билимлар синови, фан олимпиадаси  даврида ва келгусида Интернет тармоғидан оқилона фойдаланишда амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни белгилашдан иборатдир.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
“Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари-2017” кўрик-танловининг бу йилги якуний республика босқичи Урганч шаҳрида ўтказилиб, танловга тақдим этилган 30 га яқин ишлар 2 та йўналиш бўйича кўриб чиқилди ва ҳакамлар томонидан кўрик-танлов низомига мувофиқ баҳоланди.

Биринчи йўналиш “Умумтаълим, ихтисослаштирилган ва махсус таълим муассасалари ўқитувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таълим ресурси” номинацияси бўйича:

1-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси 11-сонли республика давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Сапарниязов Абай;

2-ўринни Наманган вилояти Косонсой тумани 13-сонли умумтаълим мактабининг  математика фани ўқитувчиси Фозилов Рахимжон;

3-ўринни Хоразм вилояти Хонқа тумани 7-сонли умумтаълим мактабининг информатика  фани ўқитувчиси Илясов Талгат эгалладилар.

Иккинчи йўналиш“Умумтаълим, ихтисослаштирилган ва махсус таълим муассасалари ўқувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари” номинацияси бўйича:

1-ўринни  Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 10-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Толибоев Диёрбек;

2-ўринни Тошкент шаҳри, Сирғали тумани 300-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Рустамхонов Шохруххон;

3-ўринни Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри 40-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Абдухалилов Дилёр эгаллади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.