Намунавий талаблар

2017.04.11 | Қарор ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида умумий ўрта таълим  муассасаларининг ҳовлисини, бино йўлаклари ҳамда синф хоналарини баннер ва стендлар билан безатиш бўйича намунавий талабларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2017 йил 1 мартдаги “Умумий ўрта таълим  муассасаларининг ҳовлисини, бино йўлаклари ҳамда синф хоналарини баннер ва стендлар билан жиҳозлашнинг намунавий талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 67-сонли буйруғи қабул қилинди.

Унда мактаб ҳовлиси, йўлаклари, маънавият ва маърифат хонаси,19 та фан бўйича синф хоналарини баннер ва стендлар билан жиҳозлаш бўйича намунавий талаблар белгилаб берилган. Вазирлик ходимлари ва соҳа мутахассислари томонидан намунавий баннер ва стендларнинг электрон кўринишдаги тайёр шакли ишлаб чиқилиб барча таълим муассасаларига қўшимча ишлаш учун қулай кўринишда (Corel DRAW) етказилган.

Шунингдек, ҳар бир умумий ўрта таълим мактабига муассаса ҳовлиси, бино йўлаклари ва синф хоналарини жиҳозлаш ҳамда ободонлаштиришнинг намунавий талаблари бўйича тавсиялар етказилган.  

Қуйида мазкур намунавий талабларни юклаб олишингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.