Оммавий китобхонлик ҳафталиги

2017.03.03 | Қарор ва ижро

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг билим олишга қизиқишларини шакллантириш, уларда мутолаа маданиятини тарбиялаш, китобхонликни ривожлантиришга инновацион ёндашувларни татбиқ этиш мақсадида “Оммавий китобхонлик ҳафталиги”ни  ўтказмоқда.

Ҳафталик шу йилнинг 3-8 апрель кунлари республикадаги барча умумтаълим мактаблари, ахборот-ресурс марказларида ўтказилади. Ҳафталик доирасида:

  • илмий-амалий конференциялар;
  • давра суҳбатлари;
  • таниқли болалар шоир ва ёзувчилари билан ижодий учрашувлар;
  • янги адабиётлар кўргазмалари;
  • маҳорат сабоқлари;
  • турли танловлар, викториналар, интеллектуал ўйинлар ташкил этилади.

Мазкур лойиҳанинг асосий вазифаси ахборот-кутубхона муассасалари ва мактаб кутубхоналарида ўқувчиларнинг бўш вақтларида китоб мутолаа қилишларига шароит яратиш, китобхонликни энг муҳим маданий эҳтиёж сифатида оммалаштириш, ўқувчиларда китобхонликка бўлган меҳрни ўйғотиш, оилада ва таълим муассасасида мутолаа муҳитини юзага келтириш ва ижодкор ўқувчиларни тақдирлашдан иборат.

Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур ҳафталикни уюшқоқлик билан ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида махсус методик тавсиянома ишлаб чиқилиб, жойларга етказилди. Ҳафталик якунлари бўйича унда фаол иштирок этган ўқувчилар эсдалик совғалар билан тақдирланади.

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.