ЭЪЛОН

2017.03.22 | Эълонлар

 

 

Тендер комиссиясининг

2017 йил 14мартдаги

1-сонли мажлис баёнига

5- илова

Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 январдаги “Ижтимоий химоя йили дастури тўғрисида”ги ПҚ-573-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги “Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 409-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги 1475-сонли Қарори ва Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли қарори талаблари асосида, 2017-2018 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган ўқувчилар ва касаллиги туфайли якка тартибда уйда таълим олаётган ногирон болалар учун ўқув қуроллари харид қилиш учун очиқ тендер савдолари ўтказилишини эълон қилади.

Мазкур тендер савдолари очиқ турда ўтказилиб, унда мулкчилик шаклидан қатъий назар1-синф ўқувчилари ҳамда якка тартибда уйда таълим оладиган ногирон болалар учун ўқув қуроллари ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда етказиб бериш имкониятига эга барча кичик бизнес субъектлари – юридик шахслариштирок этишлари мумкин.

Бунда тендер савдоларида иштирок этиш истагини билдирган,тегишли махсулот ишлаб чиқарувчи - кичик бизнес субъектларига имтиёзлар қўлланилади.

Тендерда махсулотларни тегишли хажмларини етказиб бериш тажрибасига эга бўлган ҳам хорижий фирмалар ва ташкилотлар, ҳам республикамиздаги ишлаб чиқарувчи корхоналар(товар етказиб берувчилари) қатнашишлари мумкин

Тендер савдоларида қуйидаги юридик шахслар иштирок эта олмайдилар:

тугатилиш, қайта ташкил этилиш ёки банкротлик ҳолатида бўлганлар;

ўз муддатида ва ўрнатилган тартибда саралаш босқичи учун керакли бўлган барча зарур ҳужжатларни тақдим этмаганлар;

Халқ таълими вазирлиги ва “Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси билан аввал имзоланган шартномалар бўйича келишилган мажбуриятларни ўз муддатида бажармаганлар;

мазкур эълон нашр этилган санага қадар 6 (олти) ойдан кам муддат ичида ташкил топган корхона ва ташкилотлар;

Халқ таълими вазирлиги ва “Ўқув таълим-таъминот” ДУК билан суд ёки арбитраж жараёнларини бошдан кечираётганлар;

Тендер комиссиясининг тижорий ва молиявий талабларига жавоб бермайдиганлар;

ўқувчилар сумкаси, дафтар, расм дафтари, рангли қоғозлар тўплами, пенал бўйича ўзининг ишлаб чиқаришига эга бўлмаганлар (мазкур маҳсулотлар бўйича ўз тендер таклифларини тақдим этувчилар учун).

Тендер таклифлари (конвертлар) очилгунига қадар, Тендер комиссияси ва/ёки Тендер комиссияси топшириғига асосан Тендер комиссияси Ишчи органи томонидан тендер савдоларида иштирок этиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар саралаш босқичидан (квалификационный отбор) ўтказилади.

Бунда талабгорлар Тендер комиссиясининг Ишчи органига тендер таклифи билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар тўпламини алохида (папкада) тақдим этишлари лозим:

Талабгор - Ўзбекистон Республикаси корхона ва ташкилотлари учун:

маҳаллий статистика органлари томонидан талабгорнинг ўқувчилар сумкаси, дафтар, расм дафтари, рангли коғозлар туплами, пенал бўйича ўзининг ишлаб чиқариш фаолияти мавжудлигини тасдиқловчи маълумотнома;

ходимлари сони ва талабгорниниг кичик ёки йирик бизнес субъектларига тегишлилиги тўғрисида давлат солиқ инспекциялари томонидан берилган маълумотнома;

маҳаллий хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органларидан талабгор банкротлик ҳолатида эмаслигини тасдиқловчи маълумотнома;

маҳаллий Давлат рўйхатига олувчи органлардан талабгорнинг тугатилиш ёки қайта ташкил этилиш жараёнида эмаслигини тасдиқловчи маълумотнома;

талабгорнинг юридик шахс сифатида Давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

Давлат солиқ инспекцияси ва талабгор ўртасида бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги мажбуриятлар бўйича ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган солиштирув – далолатномасининг (кенгайтирилган) асл нусҳаси (мазкур ҳужжат эълон нашр этилган санадан кейинги ҳолатга тақдим этилиши лозим);

талабгорга хизмат кўрсатувчи банкнинг талабгорни ҳисоб рақамларида картотека (К-2) бўйича қарзи йўқлигини тасдиқловчи тегишли маълумотнома (мазкур ҳужжат эълон нашр этилган санадан кейинги ҳолатга тақдим этилиши лозим);

талабгорнинг Ишчи органига тендер таклифига мос маҳсулот намунасини тақдим этганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси;

талабгорнинг Тендер ҳужжатлари тўплами (китоби)ни сотиб олиш учун тўловини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси нусхаси.

Давлат ташкилотлари томонидан саралаш босқичига тақдим этиш учун берилган ҳар бир маълумотномада талабгорнинг СТИР кўрсатилган бўлиши шарт.

Талабгор - хорижий корхона ва ташкилотлар учун:

талабгор - корхона тўғрисида халқаро масштабдаги аудитор компания хулосаси (ҳисоботи, изоҳ-тушунтириш хатини илова қилган холда). Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик ташкилотлари ва/ёки ваколатхоналарида легаллаштирилган бўлиши шарт;

талабгорнинг юридик шахс сифатида Давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси (мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик ташкилотлари ва/ёки ваколатхоналарида легаллаштирилган бўлиши шарт);

талабгорнинг Ишчи органига тендер таклифига мос маҳсулот намунасини тақдим этганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси;

талабгорнинг Тендер ҳужжатлари тўпламини сотиб олиш учун тўловини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси нусхаси.

Саралаш босқичи тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги санасидан бошлаб 15 кун муддат ичида ўтказилиши кўзда тутилади.

Тендер комиссиясининг топшириғига асосан махсус тузилган Ишчи гуруҳи талабгорнинг тендер таклифини бажариш билан боғлиқ ишлаб чиқариш мавжудлиги, бинолари, технологик асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш куввати ва талабгорларнинг бошқа кўрсаткичларини ўрганиб чиқади ва Тендер комиссиясига маълумот киритади.

Агарда тендерда республикамиздаги ишлаб чиқарувчи корхоналар билан бирга импорт товарлари етказиб берувчи хорижий корхоналар иштирок этганда, қонунчилик билан ўрнатилган тартибда республикамиздаги ишлаб чиқарувчи корхоналарга 20 фоизгача миқдорда нарх имтиёзлари берилади.

Тендер савдоларида ғолиб деб топилган корхона ва ташкилотлар “Ўқув таълим-таъминот” ДУК билан имзоланган шартномалар бўйича барча мажбуриятларини шартномада келишилган муддатлар ичида бажаришлари талаб этилади.

Тендер савдоларини ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумотни олиш истагида бўлган талабгорлар, Тендер комиссиясининг Ишчи органи ҳисобланган “Ўқув таълим таъминот” ДУКга эълон нашр қилинган санадан бошлаб (хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00дан 17:00га қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Ишчи орган манзилгоҳи: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахар, Мирзо Улуғбек тумани,Сайрам кўчаси, 3-берк кўча, 92-уй. Тел:(+99871) 267-01-83; 267-74-50; 267-28-70. Факс: (+99871) 267-71-16.

Бундан ташқари, мазкур тендер савдолари ҳақидаги маълумот Халқ таълими  вазирлигининг www.uzedu.uz электрон сайтида чоп этилган.

 

 

 

 

Тендер савдоларида ҳарид қилинадиган маҳсулотлар миқдори ва уларнинг энг юқори нархлари

Т/Р

Ҳарид қилинадиган махсулот номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Ҳарид қилинадиган маҳсулотнинг энг юқори баҳоси (сўмда)

1-синфга қабул қилинадиган ўқувчилар ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйда таълим олувчи болалар учун бериладиган ўқув қуроллари

1

Дафтар (12 варақ)

дона

 

354

2

Акварель бўёқ (12 рангли)

пачка

 

4 366

3

Пластилин

пачка

 

4 826

4

Рангли қалам (12 рангли)

пачка

 

3 870

5

Оддий қалам

дона

 

318

6

Пенал

дона

 

3 870

7

Расм дафтари (12 варақ)

дона

 

1 290

8

Рангли қоғоз тўплами (12 варақ)

тўплам

 

1 308

9

Ручкашарикли

дона

 

218

10

Ўчирғич (ластик)

дона

 

389

11

Елим (клей-карандаш, 21 гр.кам бўлмаган)

дона

 

1 274

12

Ўқувчи сумкаси (ранец)

дона

 

27 140

 

Тендер хужжатини сотиб олиш истагида бўлган талабгорлар Ишчи органининг қуйида келтирилган махсус ҳисоб рақамига1 000 000  (бир миллион) сўм миқдорида қайта қопланмайдиган пул маблағларини пул ўтказиш йўли билан тўлаганларидан сўнг олишлари мумкин:

Ишчи орган банк реквизитлари: Ҳисоб рақами № 20210000700101561002 АТИБ “Ипотека” банки, Меҳнат бўлими, МФО: 00423 ИНН 200524742, ОКОНХ 51520.

Барча тендер таклифлари Тендер ҳужжатининг 12.1-бандига мувофиқ, тендер таклифи суммасидан 3 (уч) фоиздан кам бўлмаган миқдордаги закалат суммаси билан бириктирилган бўлиши шарт. Закалат суммаси ҳар бир маҳсулот тури бўйича алоҳида, шунингдек, тендер таклифларини топширишнинг охирги кунигача ўтказилган бўлиши талаб қилинади (Барча тўловлар сўмда амалга оширилади).

Закалат суммаси билан бириктирилмаган тендер таклифлари Тендер комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди.

Тендер таклифлари 2017 йил 14 апрел соат 15:00 дан кечиктирилмаган ҳолда юқорида кўрсатилган манзил бўйича Ишчи органга тақдим этилиши лозим (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).

Тендер таклифлари (конвертлар)нингочилиши Тендер комиссияси томонидан аниқланган жойда ва санада амалгаоширилади. Бу ҳакида талабгорга Тендер комиссиясининг Ишчи органи томонидан қўшимча хабар қилинади.

Тендер таклифлари (конвертлар) очилишида талабгорлар вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.