ЭЪЛОН

2017.03.03 | Эълонлар

2017-2018 ўқув йилда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни нашр бўйича тендер савдоларида иштирок этиш учун таклифнома


 
Тендер тартиб рақами: 1-MРT -2017

Тендер номи: Дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни қайта нашр этиш юзасидан тендер савдолари.

Буюртмачи:Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.

Манзил:100159,  Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, 5-уй.

Молиялаштириш: Давлат бюджети ва Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур тендер савдоларига дарсликлар ва ўқув-қўлланмаларни нашр этиш учун нашриётлар таклиф этилади.

Тендер савдоларида янги ташкил этиш (бўлиш, қўшиш ва ҳоказо), тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлмаган, давлат реестрида рўйхатга олинганига олти ой муддатдан кам бўлмаган, шартномаларни бажармаганлиги учун судга тортилмаган, дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни нашр этиш билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган ҳамда илгари вазирлик билан тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни тўла бажара олган нашриётлар қатнашиш ҳуқуқига эга.

Қатнашчи буюртмачига шартномани бажариш имконияти ва малакаси борлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши ва мазкур ҳужжатлар тендер ҳужжатида келтирилган талабларга тўлиқ жавоб бериши лозим.

Нашр этиладиган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳамда уларнинг адади ва максимал нархлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.