ХАБАРНОМА

2017.02.09 | Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ижтимоий фанларни ўқитиш сифат ва самарадорлигини ошириш, олиб борилаётган ишларни сарҳисоб қилиш, тизимга замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш, ўқитувчиларнинг ижодкорлиги ва касбий маҳоратларини такомиллаштириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, мазкур фанлардан дарс бераётган педагогларнинг нуфузини ошириш мақсадида 2017 йил 24-25 март кунлари “Ижтимоий фанлар ўқитувчилари форуми”ни ўтказади.

Форум тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, иқтисодий билим асослари, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фанларини ўқитиш ҳамда умумтаълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг долзарб масалалари йўналишларида иш олиб боради.

Форум материаллари тўплам ҳолатида чоп этилиши режалаштирилган.

Форумнинг расмий тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Маъруза тезислари  матнларини тайёрлаш бўйича талаблар:

1.Тезисларда Форум йўналиши, тезис мавзуси, қисқача аннотация, муаллиф манзили, электрон почтаси ҳақида маълумот берилиши керак.

2. Матнлар Microsoft Word матн муҳарририда, Times New Roman шрифтида 14 ўлчамда, А-4 формат қоғозда, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилган ҳолда тайёрланади.

3. Сарлавҳасининг ост қисмида муаллиф(лар)нинг исми, отасининг исми ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилиши, ундан сўнг бир интервал ташлаб асосий матн келтирилади.

4. Тезислар ҳажми А4 форматда 2 ёки 3 саҳифадан ошмаган ҳолда электрон вариантда 2017 йил 28 февралга қадар қабул қилинади.

Талабга жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди ва қайтарилмайди.

Форум ишида Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходим-изланувчилари, методистлари ҳамда фан ўқитувчилари иштирок этишлари мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: (0-371) 140-02-26; факс: (0-371) 140-02-26, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.

Е-mail: uzpfitikonf@xtv.uz.


Ташкилий қўмита.

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.