Mактабдан ташқари таълим: такомиллаштириш, янгилаш жараёни давом этмоқда

2016.09.20 | Қарор ва ижро

Мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш жараёнига масъул бўлган “Баркамол авлод” болалар марказларида янги ўқув йили бошланди. Халқ таълими вазирлиги томонидан мактабдан ташқари таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида жорий йил 1 августда қабул қилинган 194-сонли буйруққа биноан, барча туман, шаҳар, вилоят республика “Баркамол авлод” болалар марказлари ўқув йилини такомиллаштирилган ўқув дастурлари асосида бошлашди. Бадиий ижодиёт, техник ижодкорлик, ўлкашунослик ва экология йўналишида мактабдан ташқари таълим жараёнини олиб борадиган республикамиздаги мавжуд 211та “Баркамол авлод” болалар марказида шу муносабат билан 15-16 сентябрь кунлари педагог-мураббийлар, ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилди.

5 та янги тўгарак очилади


“Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт маркази биносига кириб келаётган ота-она, буви-бувалар, ўқувчи-ёшларнинг диққат-эътибори ушбу маскан ҳаётини акс эттирувчи видеороликка қаратилди. Замонавий мебель ва ўқув жиҳозлари билан таъминланган шинам, ёруғ маш¬ғулот хоналари, ўқувчилар эришаётган муваффақиятлар, ижод намуналари ўрин олган кўргазма. Илк бор муассасага фарзандини етаклаб келган ота-она видеоматериал билан танишиш асносида сира иккиланмай, шу ерни танлайди.

— “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказишга алоҳида тайёргарлик кўрдик. Аввалги ўқув йилларида муассасамизга қатнаб, турли тўгаракларда шуғулланган болалар қаторига янги аъзолар қўшилаётганидан хурсандмиз,— дейди марказ директори Дониёр Эрматов. — Аввало, 20 номдаги 40 та тўгарак машғулотларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини ёд этишга бағишланган “Хотира дарслари”нинг ташкил қилиниши катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлди. Ўсиб келаётган янги авлоднинг ҳар томонлама соғ¬лом ривожланиши учун давлатимиз раҳбари томонидан катта имкониятлар яратилгани, бу шароитлардан унумли фойдаланаётган ёшлар жамиятдан муносиб ўрин эгаллаётгани алоҳида қайд этилди.

Юртбошимиз ташаббуси ва раҳнамолигида қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дас¬тури ёшлар камолотида муҳим дастуриламал бўлмоқда. Айниқса, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг муҳим бўғини — мактабдан таш¬қари таълим тизими истиқлол йилларида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлди.     


Бадиий ижодиётга мо¬йиллиги бўлган бола ўз қалб олами, мураббий эътибори ва яратилган шарт-шароитдан фойдаланиб, сиз ва бизни ҳайратга солувчи мўъжизалар яратиши мумкин.  Ана шу мақсадда бадиий ижодиёт йўналишида аввал 19 номдаги тўгарак ташкил этилган бўлса, 2016-2017 ўқув йилидан бошлаб, янги “Витраж”, “Драма”, “Эстрада вокал”, “Рақс”, “Доира” тўгараклари фаолиятини йўлга қўймоқчимиз. Ушбу тўгараклар учун ўқув-кўргазма воситалари ишлаб чиқилди. Умумтаълим мактаблари қошида фаолият олиб борувчи бадиий ижодиёт йўналишидаги тўгараклар учун ўқув режаларининг ишлаб чиқилгани яна бир янгиликдир. Ушбу ўқув режаларининг электрон шакли билан марказимизнинг www.bam.uz сайтида танишиш мумкин. Амалдаги меъёрий ҳужжатларни соддалаштириш ва бу борада ягона тизимни яратиш мақсадида тўгарак раҳбарлари учун 5та ҳужжатнинг юритилиши мақсадга мувофиқ, деб топилди. Тўгарак машғулотлари журнали, ўқув дас¬тури, ўқув қўлланмаси, тўгарак фаолияти мониторинги ва маш¬ғулот таҳлиллари жилди шулар жумласидандир.

Ҳуддуддаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи оилалар учун ушбу марказ иккинчи таълим даргоҳи ҳисобланади. Ўғил-қизи келажаги ҳақида қайғурувчи, уни турли таҳдидлардан асрашни ният қилган ота-она борки, марказ педагог-мураббийлари билан доимий алоқада бўлиб туради. Юнусобод тумани Хиёбонтепа маҳалласида яшайдиган онахонлардан бири Мапура Ашрафхўжаева 4 нафар неварасини ана шу даргоҳга бошлаб келиб, кам бўлмаганини мамнуният билан таъкидлайди:

— Невараларим — Тошкент фармацевтика институти талабаси Робия, Республика рассомлик коллежи ўқувчиси Моҳира тўқиш ва тасвирий санъат тўгаракларида шуғуллангач, уларда катта ўзгариш сездик. Қиз болани мустақил ҳаётга, оилага тайёрлашда касбга йўналтирилган тўгаракнинг роли катта. Эгизак невараларим Муслима ва Марямхоннинг рақс санъатига мо¬йиллигини сезиб, 6 ёшидан ана шу йўналишдаги тўгаракка қўйдик. Бу йил улар 70-умумтаълим мактабининг 4-синфида ўқишаяпти. Дарс¬лари тушдан кейин бўлгани боис, ҳафтасига икки кун невараларимни шу ерга олиб келаман. “Қизларжон”, “Андижон полкаси”, “Жақу” каби ўзбек миллий рақсларини ижро этган невараларимнинг ҳиндча, корейсча, испанча ўйинга тушганини кўрсам, завқланиб кетаман. “Рақс” тўгараги раҳбари Мунисахон Јурбоновадан жуда мамнунмиз.


Тўгарак раҳбарлари учун электрон ўқув дастур ва қўлланмаси


“Баркамол авлод” республика болалар техник ижодкорлик марказида ташкил қилинган “Очиқ эшиклар куни” педагог-мураббийлар, ота-оналар ва мактаб ўқувчилари учун ёзги таътилдан кейинги дийдорлашувга айланди. Барча тўгаракларда “Хотира дарслари” ташкил қилинди. Шундан сўнг “Хирмонтепа”, “Кичик Хирмонтепа”, “Тинчлик”, “Мевазор”, “Шуҳрат” каби маҳаллаларнинг ўғил-қизлари ўз қизиқиш ва хоҳишларига қараб, турли тўгарак маш¬ғулотларини давом эттирдилар.
Ушбу муассасада ҳам 2016-2017 ўқув йилига пухта ҳозирлик кўрилди. “Баркамол авлод” болалар марказларида ташкил этиладиган 15 номдаги тўгарак учун такомиллаштирилган ўқув дас¬турлари  жойларга етказилди. Ота-оналар, педагоглар таклифига биноан, марказда янги “Фотодизайн”, “Ёш архитектор” тўгаракларини очиш мўлжалланмоқда. Марказнинг ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси етакчи мутахассиси Дилобар Мусажонова ташаббуси билан “Компьютер сабоқлари” ва “Ёш дастурчи” тўгараклари раҳбарлари учун электрон ўқув дастури ва қўлланмаларининг яратилиши янги ўқув йилидаги хайрли ишлардан бўлди. Худди шундай мультимедиа воситалари “Авиамодель” тўгараги раҳбарлари учун ҳам яратилмоқда. Элек¬трон дастур ва қўлланма тўгарак раҳбари учун тайёр материал бўлиб, анимация воситасида бола назарий билимларни осон ўзлаштиради. Марказ педагогик жамоаси билан доимий алоқа ўрнатган умумтаълим мактаблари раҳбарлари ўқув жараёнини бойитиш ва тўлдиришга хизмат қиладиган бундай электрон дастурларга эҳтиёж катта эканлигини таъкидлашди. Жумладан, Чилонзор туманидаги 200-умумтаълим мактаби директори Рамида Жавҳарова шундай дейди:

— Марказ билан мунтазам алоқа ўрнатганмиз. Бугун бўлиб ўтаётган “Очиқ эшиклар куни” ўша ҳамкорликни янада мустаҳкамловчи тадбирлардан биридир. Ўтган 2015-2016 ўқув йилида 100дан зиёд ўқувчимиз турли тўгаракларда шуғулланган бўлса, 2016-2017 ўқув йилида уларнинг қамрови янада кенгаяди. Давр талабига мувофиқ, мактабдан ташқари таълим тизимига электрон ўқув манбаларининг жорий қилинишини қўллаб-қувватлаймиз. Чунки бола мактаб ўқув дастурида ўзлаштирганларини бу ерда касбий йўналишда мустаҳкамласа, келажакда замонавий технологиялар билан бемалол ишлай олади.


25 та мактаб — доимий ҳамкор


“Баркамол авлод” республика болалар ўлкашунослик ва экология маркази янги ўқув йилида қуйидаги  4 йўналишда фаолиятини давом эттиради: тарҚибот ишларини кучайтириш ва ўқувчилар қамровини ошириш, услубий хизматни ривожлантириш ва таълим сифатини яхшилаш; маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига эришиш; кадр¬лар салоҳиятини ошириш ва уларни рағбатлантириш. “Очиқ эшиклар куни” тадбири иштирокчилари муассаса ҳовлиси, ўқув хоналарининг батартиб, саранжом-саришталигини кўриб, фарзандларининг порлоқ истиқболи учун яратилган шарт-шароитлардан мамнун бўлдилар.

Янги ўқув йилидан бошлаб “Экожурналист”, “Флористика”, “Шоколадли композиция”, “Ошибана” (гербарийлардан композиция яратиш) ва “Квиллинг” тўгаракларининг очилиши мураббийлар, ота-оналарга хушхабар бўлди. Марказ ҳудудида кичик дендробоғ очилиб, унда биологик хилма-хилликни акс эттирувчи экспозиция ташкил қилиш режалаштирилмоқда.
— Ўзбекистон флора ва фаунасига мансуб, йўқолиб кетиш арафасида турган турлар стендини ташкил қилдик, — дейди марказ директори Лола Эшмурзаева. — Услубий хизмат кўрсатишни яхшилашга эътибор қаратилади. Шу боис, “Педагогик маҳорат”, “Энг яхши “Баркамол авлод” болалар маркази” кўрик-танловлари низоми ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, педагог-мураббийлар учун “Педагогик портфолио” методик тавсиясини ишлаб чиқиб, амалиётда фойдаланиш учун барча марказларга тарқатмоқдамиз. Тошкент шаҳридаги 25та умумтаълим мактаби педагогик жамоаси билан биргаликда Аҳмад Дониш, Ойбек номидаги, “¤збекистон мустақиллиги”, “Бободеҳқон”, “Дўст¬лик” маҳаллаларида ижодий ишлар кўргазмаси ва маҳорат дарсларини ўтказиш ўқув йили чора-тадбирлар режасига киритилган.

Ушбу таълим масканида 23 номдаги 42 тўгарак фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ўтган ўқув йилида республикамиздаги мавжуд “Баркамол авлод” болалар марказларида ўлкашунослик ва экология йўналишидаги жами тўгараклар сони 860тани ташкил қилди. 1815та гуруҳга бириктирилган 18 минг 232 нафар ўқувчи тўгарак машҚулотларига жалб этилди. Тўгарак раҳбарлари орасида изланувчан, иқтидорли ва салоҳиятли мутахассислар кўп. Шулардан бири муассасанинг “Экодизайн” тўгараги раҳбари Сардор Ўайдаров 2010 йилдан бери ҳунар¬мандларнинг анъанавий “Handmade” халқаро санъат кўргазмасида қатнашиб келади.

— “Очиқ эшиклар куни”нинг ўқув йили бошида ўтказилиши бежиз эмас. Ўар бир ўқувчи ўз хоҳиш-иродасига қараб, тўгаракка аъзо бўлади. Мен раҳбарлик қилаётган “Экодизайн” тўгараги нисбатан янги йўналиш бўлгани учун қизиқаётган ука-сингилларимиз кўп. 3та гуруҳга 30 нафар ўқувчининг ҳужжатларини расмийлаштирдик. Улар ҳафтанинг белгиланган кунларида назарий ва амалий машҚулотларда қатнашиб, экодизайн соҳасининг ўзига хос сирларини ўрганадилар, — дейди Сардор.

Мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини муайян мақсадга йўналтириш, турли маънавий таҳдидлардан асраш, умуминсоний ва миллий қадриятларни асраб-авайлаш, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда, шубҳасиз “Баркамол авлод” болалар марказларининг ўз ўрни бор. Шу жиҳатдан олганда, ота-оналар, педагоглар, маҳалла фаоллари, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирок этган анъанавий ушбу тадбир янги ўқув йилида белгиланган барча вазифаларнинг бекаму кўст бажарилиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Ҳулкар ТЎЙМАНОВА,
“Ma’rifat” мухбири

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.