Миллий рақслар танлови истеъдодларни саралади

2018.12.28 | Янгиликлар

Мамлакатимизда ўқувчи-ёшларнинг рақс бўйича иқтидорини аниқлаш ва қобилиятларини ҳар томонлама ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилган. Хусусан, Халқ таълими вазирлиги томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Миллий рақслар” фестиваль-танлови ҳам ана шу эътиборнинг яққол намунасидир.

Таъкидлаш жоизки, мазкур танлов 3-босқичда, яъни туман-шаҳар, ҳудудлар ҳамда республика миқёсида уюшқоқлик билан ўтказилди. Фестивалнинг биринчи ва иккинчи босқичлари жорий йилнинг февраль-март ойларида бўлиб ўтди. Унда 4,5 мингдан ортиқ “Баркамол авлод” болалар маркази ҳамда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирок этди.

Фестиваль-танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 27 декабрь куни Яккасарой туманидаги 319-мактабда ўтказилди. Танловда ҳудудлардан келган жами 135 нафар иштирокчи ўз маҳоратини намойиш этди. Жамоавий баҳсларда 8 нафардан, яккалик баҳсларда эса 1 нафардан ўқувчилар беллашди.

Ғолиблар миллий рақсларимизни нафис ҳаракатлари билан тараннум этиши орқали аниқланди. “Миллий рақслар” фестиваль-танловининг республика босқичи ғолибларига вазирликнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

“Миллий рақслар” фестиваль-танлови ғолиблари рўйхати

Т/р

Исми шарифи

Ҳудудлар номи

Туманлар номи

Эгаллаган ўрни

Жамоавий ижрочилик бўйича

1

Тошкенбоева Райхона

Тошкент вилояти

Нурафшон шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази

1-ўрин

Хамрақулова Сарвиноз

Рустамова Мадина

Хамидова Севинч

Юсупова Гулноза

Садуллаева Шахризода

Хамидова Асал

Носирхўжаева Нафосат

2

Зокирова Мунисабону

Қашқадарё вилояти

Китоб тумани “Баркамол авлод” болалар маркази

2-ўрин

Сайфуллаева Паризода

Ўроқова Гузал

Ўроқова Шаҳзода

Асқаржонова Руҳшона

Бурхонова Эъзоза

Нафасова Мадина

Пулатова Эъзоза

3

Жўраева Зулфизар

Наманган вилояти

Наманган вилояти “Баркамол авлод” болалар маркази

3-ўрин

Савъюк Анастасия

Мамудова Зарина

Исроилжонова Сарвиноз

Қодирова Зухра

Сайдхамидова Сарвиноз

Нурматжонова Шахноза

Мамажанова Нозимахон

Яккахон ижрочилик бўйича

1

Қаноатова Мадина

Самарқанд вилояти

Оқдарё тумани “Баркамол авлод” болалар маркази

1-ўрин

2

Тошкенбоева Ширин

Тошкент вилояти

Нурафшон шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази

2-ўрин

3

Салимова Мехринсо

Сурхондарё вилояти

Сариосиё тумани “Баркамол авлод” болалар маркази

3-ўрин

               

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.