ХТВ ва ОАВ ҳамкорликда жамоатчилик назоратини кучайтирмоқдалар

2018.12.27 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги оммавий ахборот воситалари билан халқ таълими соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтирмоқдалар.

Халқ таълими вазирлиги Xabar.uz интернет нашри билан биргаликда жорий йилнинг ноябрь ойи бошида мажбурий обунага кўрсатма бергани сабаб шов-шувли тарзда вазифасидан озод этилган Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири Ҳасан Сойибназаровнинг яна лавозимига қайтарилгани ҳақидаги маълумот бўйича текширув ўтказди.

Текширувлар натижасига кўра, Ҳасан Сойибназаров ишдан олинганидан сўнг, Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифаси унинг ўринбосарига юклатилганлиги маълум бўлди. Аммо Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири ўз лавозимидан озод этилганидан сўнг, методист бўлиб ишлаб келган Ҳасан Сойибназаровга Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажариш вақтинчалик топширилган.

Халқ таълими вазирлиги аралашувидан сўнг, Ҳасан Сойибназаровга Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажариш вақтинчалик юклатиш ҳақидаги қарор бекор қилинди.

Туман халқ таълими бўлими Дарсликлар бўйича методист лавозимида ишлаб келаётган Фарҳод Азимовга Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири тайинлангунга қадар ушбу вазифани бажариш юклатилди.

Халқ таълими вазирлиги Xabar.uz интернет нашрига ҳамкорлик учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Халқ таълими соҳасидаги муаммоларни ечишда, Халқ таълими вазирлиги оммавий ахборот воситаларини ҳамкорликка чақиради.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.