Тарғиботчи китобхон ўқувчи

2018.01.25 | Танловлар

Халқ таълими вазирининг
2018 йил “16” январдаги
17 - сон буйруғига илова

Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” номинациясини ташкил этиш тартиби

1-боб. Умумий қоидалар

1. “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” номинацияси (бундан буён номинация деб юритилади) барча умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йили давомида ташкил этилади.

2. Умумий ўрта таълим муассасаларининг барча ўқувчилари номинация танлови иштирокчилари бўлиши мумкин.

3. Номинацияни ташкил этиш ва ғолибларни аниқлаш учун ҳар бир таълим муассасасида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, кутубхоначи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчиси, барча синф раҳбарлари, “Васийлик кенгаши” раиси, “Жамоат кенгаши” аъзоларидан иборат Ташкилий гуруҳ тузилади.

2-боб. Номинациянинг мақсади

4. Ўқувчилар ўртасида бадиий адабиёт мутолаасига бўлган қизиқишини янада ошириш, китобхонликни тарғиб килиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш, маънавий таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантириш, қизиқиши ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, қобилиятларини рўёбга чиқариш, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш, уларнинг билимли, одоб-ахлоқли, соғлом фикрли, маънавий баркамол шахслар бўлиб етишишига кўмаклашиш, ўқувчилар ўртасида cоғлом рақобатни шакллантириш ҳамда фаол ўқувчилар эришаётган натижаларни рағбатлантириш, тарғиб қилиш ва  оммавийлигини таъминлашдан иборат.

3-боб. Номинацияни ташкил этиш тартиби ва шартлари

5. Ҳар йили сентябрь ойидан бошлаб 7-10-синф ўқувчилари орасидан икки босқичда ўтказилади:

2018 йил учун номинация январь ойидан бошлаб амалга оширилади.

а) 1-босқич – ҳар бир синф ўқувчилари ўртасида ҳар ойнинг учинчи ҳафтаси якунига қадар ўтказилади.

Бунда синф раҳбари, она тили ва адабиёт ўқитувчиси ота-оналар қўмитаси раиси ва синф сардоридан иборат ишчи гуруҳи томонидан синф ўқувчилари ўртасидан танлаб олинган энг фаол 2 нафар ўқувчининг номзоди синфдаги барча ўқувчилар орасида яширин овозга қўйилади ҳамда энг кўп овозга эга бўлган 1 нафар ўқувчининг номзоди 2-босқичда иштирок этиш учун мактаб Ташкилий гуруҳига тавсия қилинади.

Тавсияномада ўқувчи ҳақидаги маълумотлар ушбу тартибнинг
6-бандида қайд этилган мезонлар асосида ҳаққоний тарзда ифодаланиши лозим.

б) 2-босқич – синфлардан номзоди кўрсатилган ўқувчилар ўртасида ҳар ойнинг тўртинчи ҳафтаси якунига қадар Ташкилий гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.

Бунда номзодлар орасидан ҳар ой якунлари бўйича жами 2 нафар ўқувчи танлаб олиниб, Ташкилий гуруҳ аъзолари ўртасида очиқ овозга қўйиш орқали 1 нафар ғолиб аниқланади.

6. Номинациянинг 2-босқичи иштирокчиларига овоз беришда қуйидаги мезонлар асос қилиб олинади:

а) мактабнинг ички тартиб қоидасига риоя қилиши;

б) кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятидан самарали фойдаланиши;

в) шахсий кутубхонасининг мавжудлиги (ўқувчи томонидан тақдим этиладиган адабиётлар рўйхати асосида);

г) китобхонликка оид турли мусобақа ва танловлардаги иштироки;

д) юртимизда ижод қилаётган шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақидаги дастлабки билими;

е) синфда, мактабда ва тенгдошлари орасида тутган ўрни;

ё) синфдошлари ва тенгдошлари билан ўзаро дўстона муносабати ва ҳамкорлиги;

ж) синфда, мактабда ва маҳаллада ташкил этиладиган жамоат ишларида фаоллиги;

з) интилиши, қизиқиши ва ташаббуси билан эришган ютуқлари;

и) умумий ўрта таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотига аъзолиги.

Ҳар бир таълим муассасаси ўзининг ва жойлашган ҳудудининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда юқоридаги мезонларга ижодий ёндашиб, 2 тагача қўшимча мезонлар киритиши мумкин.

7. Ўқув йили давомида ҳар ой якунлари бўйича номинация ғолиблиги учун номозлар таълим муассасаси кутубхонасида ташкил этилган 1-иловада кўрсатилган намунавий доска асосида эълон қилиб борилади.

Ўқув йили якунида (май ойида) номинация ғолиблиги учун қўйилган номзодлар орасидан  (ҳар ойда ғолиб бўлган ўқувчилар орасидан) сўровнома ўтказиш орқали 1 нафар “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” аниқланади.

8. “Тарғиботчи китобхон ўқувчи”га китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида мактаб кутубхонасида алоҳида жой (иш столи) ташкил этилади ва унга 2-иловада кўрсатилган гувоҳнома ва кўкрак нишони берилади.

4-боб. “Тарғиботчи китобхон ўқувчи”нинг вазифаси

9. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича мактаб етакчиси ва кутубхоначиси билан ҳамкорлик қилади.

10. Она тили ва адабиёт ўқитувчиси билан келишган ҳолда ижодкор ва китобхон ўқувчилар рўйхатини шакллантиради ва улар ўртасида тарғибот ишларини амалга оширади.

11. Мактаб кутубхоначиси томонидан ташкил этиладиган “Китобхонлар байрами” тадбирлари доирасида белгиланган 7 та тадбирларни ўтказишда кўмаклашади.

12. Ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш ва улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича “Китобхонлар клуби”ни ташкил этади.

13. Клуб аъзолари билан биргаликда кутубхона фондини бойитиш ва кутубхонага ўқувчиларни жалб қилиш бўйича турли акция, танлов ва тадбирларни амалга оширади.

Умумий ўрта таълим муассасаси ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда
3-иловада кўрсатилган “Кутубхона харитаси”ни ишлаб чиқади ва ҳар чоракда ёзувларни янгилаб боради.

14. Энг яхши китобхон ўқувчиларни рағбатлантириш бўйича мактаб директорига тавсиялар беради.

5-боб. Номинация ғолибларини тақдирлаш

15. Номинация ғолиблари ҳар ойда душанба куни ўтказиладиган “Эрталабки сафланиш”ларда эълон қилиниб, махсус диплом ҳамда ўқув йили якунида 1 нафар ўқувчи Ташкилий гуруҳ томонидан “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” номинацияси билан тақдирланади.

Мактаблар ички имкониятларидан келиб чиқиб, номинация ғолиблари учун турли совринлар, эсдалик совғалар ва стипендиялар жорий қилиниши мумкин.

16. Умумий ўрта таълим муассасалари директорлари томонидан номинацияда ғолиб бўлган ўқувчиларнинг ота-оналарига ва турар жойидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига “Миннатдорчилик” хати юборилади.

17. Ғолиблар мактаб иштирокида уюштириладиган саёҳатлар ва маданий-маърифий тадбирларга кенг жалб этилади.

6-боб. Якуний қоидалар

18. “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” бир марта ўқув йили учун сайланади, кейинги ўқув йилида ғолиб бўлган янги ўқувчи “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” лавозимини эгаллайди.

Шунингдек, ўқув йили якунида “Тарғиботчи китобхон” ўқувчи номзодлигига қўйилган ўқувчилар учун ўтказиладиган сўровномага олдинги ўқув йилида “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” бўлиб фаолият кўрсатган ўқувчининг номзоди ҳам қўйилиши мумкин.

“Тарғиботчи китобхон ўқувчи” кўкрак нишонини янги келган тарғиботчига топширади.

19. Ҳар йили “Тарғиботчи китобхон ўқувчи”лар рўйхати ҳудудий ахборот-ресурс марказлари томонидан умумлаштирилади ҳамда июнь ойида Халқ таълими вазирлигига тақдим этилади.

1-илова

 

Досканинг намунавий шакли

БИЗНИНГ ФАХРИМИЗ, УЛАРДАН ЎРНАК ОЛИНГ !
1. Мактабимизнинг 2017-2018 ўқув йилидаги “Тарғиботчи китобхон ўқувчиси” номинациясига номзод ўқувчиларнинг
ДОСКАСИ

Т/р

Ўқув йили ойлари

“Тарғиботчи китобхон ўқувчи” номинациясига номзод ўқувчиларнинг исми шарифи

Синфи

Эришган ютуқлари

Фотосурати

1.

Январь

Жонибекова Севара Амирбековна

8 - “А”

(Эришган ютуқлари ҳақида қисқача маълумот ёзилади)

Ўқувчининг фотосурат

9х12 ўлчамда

2.

Февраль

 

 

 

 

3.

Март

 

 

 

 

4.

Апрель

 

 

 

 

5.

Май

 

 

 

 

 

2. Мактабимизнинг “Тарғиботчи китобхон ўқувчиси” номинацияси ғолиблари
ДОСКАСИ

 

Т/р

Ўқув йили

“Тарғиботчи китобхон ўқувчи” номинацияси ғолибининг исми шарифи

Синфи

Эришган ютуқлари

Фотосурати

1.

2017-2018

Салимов Жасур Ойбек ўғли

7 - “Б”

(Эришган ютуқлари ҳақида қисқача маълумот ёзилади)

Ўқувчининг фотосурат

9х12 ўлчамда

2.

2018-2019

 

 

 

 

3.

2019-2020

 

 

 

 

4.

2021-2022

 

 

 

 

 

2-илова

 

Гувоҳноманинг намунавий шакли

Олд томон кўриниши

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ички томон кўриниши

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўкрак нишонининг намунавий шакли

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.