Таянч мактаблар таълим тизими истиқболига хизмат қилади

2018.01.12 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2018 йил 3 январдаги ўтказилган йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлигида аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанларидан таянч мактаблари фаолиятини самарали ташкил этишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Вазирлик раҳбарияти, тегишли бошқарма бошлиқлари Республика таълим маркази, А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти мутасаддилари иштирок этган тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, 200 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, 3000 нафар методист, мазкур фанлар бўйича белгиланган 802 та таянч мактаблари директорлари жойлардан туриб, тўғридан-тўғри  иштирок этдилар.

Мажлисни Халқ таълими вазири У.Иноятов олиб бориб, аниқ, табиий, гуманитар, филология фанларидан таянч мактаблари фаолиятини ташкил этиш борасида тизимда олиб борилаётган ишлар, таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш юзасидан галдаги муҳим вазифалар ҳақида гапирди. Таъкидланганидек, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифи давомида таълим тизимини янада такомиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг метод кунлари доирасида мунтазам амалий-методик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш, ўқитишнинг илғор услубларини дарс жараёнларига татбиқ этиш, аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанлари ўқитувчилари учун доимий ҳаракатдаги ўқув-семинарлар ўтказиб боришни ташкил этиш бугуннинг долзарб масалаларидан бири экани таъкидланмоқда.

Таълим тизими бошқарув идоралари мутасаддилари билан келишилган ҳолда шижоатли, ташаббускор раҳбар бошқараётган, ижодий, изланувчан, замонавий методлардан фойдаланаётган педагогик жамоаси мавжуд бўлган таълим муассасалари орасидан аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанлари йўналиши бўйича ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан, жами 802 та таълим муассасаси таянч мактаби сифатида белгиланди.

— Таянч мактаб — туманда ўзининг педагогик салоҳияти, моддий-техника негизи мустаҳкамлиги, ободлиги, озодалиги ва энг асосийси, раҳбарининг изланувчанлиги билан бошқаларга намуна бўлаётган таълим муассасидир. Таянч мактабининг асосий вазифаси унда фаолият юритаётган илғор, тажрибали фан ўқитувчисининг таълим янгиликларини машғулотга самарали татбиқ этиши, билим, малака ва касбий маҳорат юзасидан тумандаги бошқа ўқитувчиларга ибрат бўлишидир. Мазкур муассасаларда фан йўналишлари бўйича бир ойда икки маротаба ўқув-семинар ва тренинг машғулотлари ташкил этиш орқали ўқитувчиларнинг узлуксиз малакаси ошириб борилади, — деди У.Иноятов.

Йиғилишда жойларда таянч мактабларини ташкил этиш, уларнинг мақсад ва вазифаси, фаолиятида самарадорликка эришиш омиллари, таянч муассасаларга методик ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Таянч мактабларига методик хизмат кўрсатишни ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан республиканинг барча ҳудудларида таянч мактаблари ўқитувчилари учун мақсадли сайёр ўқув курслари ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозирда институтнинг масофадан ўқитиш порталида 4 та йўналиш бўйича махсус мустақил ўқув муҳити ташкил этилди. Эндиликда таянч мактаб ўқитувчилари Республика таълим маркази томонидан таянч мактаблар учун ишлаб чиқилган ўқув материаллари асосида курс материаллари, ўз-ўзини синовдан ўтказиш назорат ишлари ва бошқа зарурий маълумотларни innovasiya.masofa.uz порталидан олиши мумкин. Шунингдек, телеграм тармоғида очилган қатор гуруҳлар орқали ўқитувчиларнинг таълимий янгиликлардан хабардор бўлиш имконияти яратилди.

Йиғилиш якунида таянч мактаблар фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.