Эълон

2017.12.16 | Эълонлар

Республика таълим маркази плакатлар тўпламини яратиш ва ҳарид қилиш учун танлов савдоларини ЭЪЛОН   ҚИЛАДИ!

Танлов номи: таълим муассасалари учун плакатлар  тўпламини яратиш ва харид қилиш.

Буюртмачи: Республика таълим маркази.

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Фурқат кўчаси, 174 - уй, 100003

 Молиялаштириш: Республика таълим маркази бюджет ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Буюртмачи мазкур танлов савдоларига таълим муассасалари учун плакатлар тўпламини яратиш ва чоп этиш етказиб берувчиларни таклиф этади.

Плакатлар тўпламининг номи, миқдори ва энг юқори нархи қуйидагилар:

Товар номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Нархи

Суммаси

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти фото сурати ва таржимаи ҳоли, давлат герби, давлат байроғи ва давлат мадҳияси акс эттирилган 4 та плакат

тўплам

10 000

10 000

100 000 000

2

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси бўйича 6 та плакат

тўплам

10 000

13 500

135 000 000

 

Жами:

 

 

 

235 000 000

 

Имзоланадиган шартномалар учун олдиндан тўлов маблағлари 15 фоиз миқдорида тўлаб берилади.

Танлов савдоларига қўйилган лотлар бўлинмас бўлиб лот таркибидаги ҳар бир маҳсулотни алоҳида ажратиб кўрсатган ҳолда нарх таклифи бериш ёки лот таркибидаги маҳсулотларнинг айримларини тушириб қолдириб нарх таклифлари берилишига йўл қўйилмайди. Шу кўринишда тақдим қилинган таклифлар инобатга олинмайди.

Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар ўз таклифларини тақдим этишларидан олдин тегишли лотлар бўйича маҳсулотлар техник талабларини Халқ таълими вазирлигидан олишлари мумкин. Тайёрланган плакатлар халқ таълими вазирлиги билан келишилгандан кейин чоп этишга рухсат этилади.

Тақдим этилаётган танлов таклифлари алоҳида ҳар бир лот кесимида ёпиқ ҳолда (муҳрланган конверт) расмий мурожаат хати билан бирга 2017 йил 25 декабрга қадар Тошкент вақти билан соат 15-00 гача Танлов комиссиясига қуйидаги манзилга тақдим этилиши лозим.

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Фурқат кўчаси, 174 - уй, Республикаси таълим маркази 100003, телефон: (+99871) 245-18-50

Белгиланган муддатдан кечиккан мурожаатлар инобатга олинмайди. Буюртмачи танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар томонидан Танлов таклифини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларга жавобгар эмас.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони Телефон: (+99871) 239-13-43, факс:
(+99871) 239-16-30 e-mail:info@xtv.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.