Эълон

2017.11.30 | Эълонлар

Халқ таълими вазирлиги мебеллар тўпламини харид қилиш учун танлов савдоларини ЭЪЛОН   ҚИЛАДИ!

Танлов номи: Раҳбар ходимлар учун мебеллар тўпламини харид қилиш.

Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.

Манзил: Тошкент шаҳар 100159,  Мустақиллик майдони, 5-уй.

Молиялаштириш: Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Буюртмачи мазкур танлов савдоларига раҳбарлар учун мебеллар тўпламини ишлаб чиқарувчи ҳамда етказиб берувчиларни таклиф этади.

Мебеллар тўпламини номи, миқдори ва энг юқори нархи қуйидагилар:

Товар номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Нархи

Суммаси

1

Раҳбар мебеллар тўплами (стол руководителя, стол приставка, тумба под телефон, тумба выкатная, шкаф книжный, шкаф для одежды, столик журнальный, стул для журнального столика)

тўплам

2

5 000 000

10 000 000

2

Раҳбар мебеллар тўплами (стол руководителя, стол приставка, тумба под телефон, тумба выкатная, шкаф книжный, шкаф для одежды)

тўплам

5

2 889 160

14 445 800

 

Жами:

 

 

 

24 445 800

 

Имзоланадиган шартномалар учун олдиндан тўлов маблағлари 15 фоиз миқдорида тўлаб берилади.

Танлов савдоларига қўйилган лотлар бўлинмас бўлиб лот таркибидаги ҳар бир маҳсулотни алоҳида ажратиб кўрсатган ҳолда нарх таклифи бериш ёки лот таркибидаги маҳсулотларнинг айримларини тушириб қолдириб нарх таклифлари берилишига йўл қўйилмайди. Шу кўринишда тақдим қилинган таклифлар инобатга олинмайди.

Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар ўз таклифларини тақдим этишларидан олдин тегишли лотлар бўйича маҳсулотлар техник талабларини вазирлик томонидан олишлари мумкин.

Тақдим этилаётган танлов таклифлари алоҳида ҳар бир лот кесимида ёпиқ ҳолда (муҳрланган конверт) расмий мурожаат хати билан бирга 2017 йил 9 декабрга қадар Тошкент вақти билан соат 15-00 гача Танлов комиссиясига қуйидаги манзилга тақдим этилиши лозим.

Манзил: Тошкент шаҳри Мустакиллик майдони -5 уй, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 100159, телефон: (+99871) 239-89-84,

Белгиланган муддатдан кечиккан мурожаатлар инобатга олинмайди. Вазирлик Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар томонидан Танлов таклифини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларга жавобгар эмас.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.