Мазмунли ва мароқли таътил

2017.11.10 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан кузги таътилда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 9 ноябрь куни Тошкент шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказида “Куз марафони” тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир 5 та йўналишда яъни, карвинг санъати, тасвирий санъат, футбол, қувноқ стартлар, куз эртаги мавзусида шеърхонлик йўналишларида ташкил этилди.

Мазкур тадбирда 700 нафарга яқин ўқувчилар иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда хорижий тилларни ўргатиш, турли фан тўгараклари ва спорт машғулотлари ташкил этилган.

Бир сўз билан айтганда кузги таътил вақти мазмунли ва мароқли ўтишида ўқувчилар учун барча қулайликлар яратилган. 

 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.