Youth techno art-2017

2017.10.30 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганиш ҳамда техник ижодкорликни ривожлантириш мақсадида илк маротаба “Youth techno art” фестивал-танлови ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танлов икки босқичда, автомодель, авиа-ракетамодель, кемасозлик, робототехника, электрон ўйинчоқлар, радиотехника, электроника ва алоқа, Кино-видео ҳаваскорлик йўналишларида ташкил қилиниб, унинг ҳудудий босқичларида жами 7000 нафарга яқин ўқувчилар 10 мингдан ортиқ ижодий ишлари билан қатнашди.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да танловнинг республика босқичи ўтказилиб, унда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 105 нфар ўқувчилар иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Республика босқичига тақдим этилган ижодий ишлар Тошкент шаҳридаги Турин политехника, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника ҳамда Тошкент Ахборот-технологиялар университетларининг мутахассиcлари томонидан баҳоланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўрик-танлов жараёнида ўқувчиларнинг 1200 дан ортиқ ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, эстрада юлдузлари ва “Баркамол авлод” болалар марказлари қошида ташкил этилган “Тантана”, “Наврўз”, “Доирачилар” гуруҳлари ўз бадиий чиқишларини намойиш этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танлов ғолиблари вазирликнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

             “Youth techno art-2017” фестиваль-танлови республика босқичи ғолиблари
                                                                    РЎЙХАТИ

Т\Р

Ф.И.Ш

Ўрни

Ҳудуди

Мактаби, синфи

“Автомодел” йўналиши

1.

Илҳомов Алишер

1-ўрин

Жиззах вилояти
Жиззах шаҳри

12- мактаб,  
8-синф

2.

Темирхонов Акбархон

2-ўрин

Самарқанд вилояти
Оқдарё тумани

8-  мактаб,
9-синф

3.

Курашов Фаёз

3-ўрин

Навоий вилояти
Қизилтепа тумани

1-мактаб, 9-синф

“Авиа-ракетамодел” йўналиши

4.

Орипов Азизбек

1-ўрин 

Фарғона вилояти 
Қўқон шаҳри

4-мактаб, 6-синф

5.

Маннопов Абдулатиф

2-ўрин  

Андижон вилояти
Андижон шаҳри

29-мактаб,
 9-синф

6.

Рахимжонов Шахриёр

3-ўрин

Сирдарё вилояти
Сайхунобод тумани

1-мактаб, 7-синф

“Кемасозлик” йўналиши

7.

Жамолиддинов Қувончбек

1-ўрин

Наманган вилояти
Норин тумани

10-мактаб,
 9-синф

8.

Абдухолиқов Руслан

2-ўрин

Қашқадарё вилояти
Ғузор тумани

38-мактаб,
7-синф

9.

Менлибаев Қууаниш

3-ўрин

Қарақалпоғистон Республикаси Нукус тумани

21-мактаб,
9-синф

       “Робототехника” йўналиши

10.

Раҳматуллаев Меҳриддин

1-ўрин

Навоий вилояти
Қизилтепа тумани

23-мактаб,
9-синф

11.

Сойипов Мухаммаджон

2-ўрин 

Жиззах вилояти
Жиззах шаҳри

8- мактаб,
6-синф

12.

Зокиров Шахбоз

3-ўрин

Тошкент вилояти
Бекобод шаҳри

5-мактаб
9-синф

    “Электрон ўйинчоқлар” йўналиши

13.

Жамолиддинов Хасанбой

1-ўрин

Наманган вилояти
Наманган шаҳри

79-мактаб,
5-синф

14.

Убайдуллаев Исломхон

2-ўрин

Фарғона вилояти
Қўқон шаҳри

14-мактаб,
9-синф

15.

Саидов Улуғбек

3-ўрин

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани

46-мактаб,
8-синф

“Радиотехника, электроника ва алоқа” йўналиши

16.

Болтаев Нодирбек

1-ўрин

Хоразм вилояти
Урганч шаҳри

1-мактаб, 7-синф

17.

Адилходжаев Юнусхўжа

2-ўрин 

Тошкент шаҳар
Юнусобод тумани

246-мактаб,
7-синф

18.

Аннаев Камрон

3-ўрин

Сурхандарё вилояти
Термиз шаҳри

Термиз санъат коллежи 2-босқич

“Кино-видеоҳаваскорлик”  йўналиши

19.

Бахтиёржонов Асадбек

1-ўрин

Фарғона вилояти
Қувасой шаҳри

1-ИДУМ, 9-синф

20.

Қалбаев Аллаяр

2-ўрин

Қарақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани

1- мактаб, 6-синф

21.

Соатиллаев Қобилжон

3-ўрин

Тошкент вилояти
Оққўрғон тумани

19- мактаб,
7-синф

 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 
 
 
 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.