Замонавий таълим маскани

2017.10.24 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабининг капитал таъмирлашдан кейинги очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг июнь ойида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида мазкур таълим муассасасига ташриф буюрган эди.

Президентимиз бу ерда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари ва келгусида таълим-тарбия сифатини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли топшириқлар берган эди.Ўтган қисқа вақт мобайнида ушбу мактаб капитал реконструкция қилиниб, янгича қиёфа касб этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Капитал реконструкция қилинган мазкур мактабнинг тантанали очилиш маросимида ана шулар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва бошқалар навқирон авлоднинг замонавий таълим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, хорижий тилларни ўрганиши учун барча шароитни яратишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугунги кунда мактабда 1 минг 139 нафар ўқувчиларга 63 нафар олий маълумотли ўқитувчи таълим бериб келишмоқда.

Бутунлай янгича кўринишда реконструкция қилинган мактаб биносида ўқувчиларнинг таълим олиши учун барча шароит яратилди. Мактаб кутубхонаси фонди зарур дарслик ва адабиётлар билан бойитилди. Синфхоналар замонавий тарзда жиҳозланди. Айниқса, кимё, биология, физика хоналарининг лаборатория жиҳозлари билан таъминланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, мактаб спорт зали ва спорт майдончаси замон талаблари даражасида таъмирланиб, зарур спорт анжомлари ва инвентарлари билан тўлиқ жиҳозланди.

Ўқувчиларнинг сифатли ва тўғри овқатланиши учун шарт-шароит яратиш мақсадида замонавий ошхона фойдаланишга топширилди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.