Мактаб етакчилари учун янги имконият

2017.10.18 | Янгиликлар

2017 йил 18 октябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 324-сонли мактабда намунавий ёшлар етакчиси хонасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб ёшлар етакчиси фаолияти қандай ташкил этилиши, етакчи хонаси қандай жиҳозланиши зарурлиги намунавий тарзда кўрсатиб берилди.

Янги лойиҳага кўра Республиканинг барча ҳудудларидан 1 тадан мактаб танлаб олиниб, бу ерда ёшлар етакчиси фаолияти намунавий тарзда йўлга қўйилди. Жумладан, мактаб ёшлар етакчисига барча қулайликларга эга шинам хона ажратилиб, зарур жиҳозлар, ахборот-коммуникация воситалари, ўқув адабиётлари билан таъминланди.

Мактаб ёшлар етакчисининг йиллик иш режаси ишлаб чиқилиб, етакчилар учун ёшлар билан мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, таъсирчан тадбирлар ташкил этиш, мактаб маданий ва маърифий ҳаётида фаол иштирок этиш бўйича тавсиялар яратилди.

Намунавий мактабларда ёшлар билан ишлаш тизими тубдан янгича ташкил этилиб, ўқувчиларнинг хоҳиш ва истаги ҳамда қизиқиши асосида етакчи фаолиятини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мактаб ёшлар етакчиси томонидан таълим муассасаларида “Заковат” интеллектуал ўйини, “Муваффақият мактаби”, “Мунозара”, “Баркамол қизлар клуби” каби лойиҳалар амалга оширилади. Бу тўгаракларга 6-10-синф ўқувчилари қамраб олиниб, уларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.