Ёшлар учун инновацион тренинглар

2017.10.16 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлигида ёшлар етакчилари учун илк маротаба инновацион семинар тренинглар ташкил этилди.

Ўқувлар шу йилнинг 16-21 октябрь кунлари Тошкент Халқаро Вестминистер университететида бўлиб ўтиб, унга республика миқёсида саралаб олинган энг фаол 28 нафар умумтаълим мактабининг ёшлар етакчилари жалб қилинди.

Ўқув-тренингларда халқаро даражадаги экспертлар иштирокида инновацион лойиҳлар яратиш ва тренерликка тайёрлаш, лидерлик, нотиқлик, тайм-менежмент, ижодий ва танқидий фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган маҳорат дарслари ўтказилди.

Лойиҳа доирасида иштирокчилар учун маданий-кўнгилочар дастурлар ҳам кўзда тутилган бўлиб, ёшлар учун пойтахтимизнинг диққатга сазоввор жойларига экскурциялар уюштирилди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.