«Камолот» Ўзбекистон ёшлар иттифоқи этиб қайта ташкил этилди

2017.07.03 | Ўқувчиларга

Президент иштирок этган «Камолот» ҳаракати қурултойида тузилмани Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

«Камолот» ҳаракати 16 йил муқаддам, 2001 йилда ташкил этилган эди, деди давлат раҳбари. Ўтган йиллар давомида кўп ишлар қилинди, лекин ишлар ҳисоботини қилиш ва камчиликларга эътибор қаратиш вақти етиб келди, дея таъкидлади у.

«Бугун ҳаракат ўзига жуда кам масъулият олмоқда, — дея қайд этилди репортажда. — Президент „Биз буни тўғирлаймиз“, дея қаттиқ таъкидлади. Асосий мақсад — танқид қилиш эмас, асосийси муаммоларни ўз вақтида пайқаш ва ҳал этиш».

Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси этиб сайланди. У бунга қадар ташкилий-кадрлар масалалари бўйича Президент маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Шавкат Мирзиёев 30 июнни Ўзбекистон ёшлари куни деб эълон қилиш ҳамда ҳаётнинг турли соҳалари ривожига муносиб ҳисса қўшган ёшлар учун қатор давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш таклифини билдирди. Бундан ташқари, ўсмирлар учун «Темурбеклар мактаби» ташкил этиш таклиф қилинди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.