2015/2016 ўқув йили якунлари ва истиқболдаги устувор вазифалар

2016.05.23 | Таҳлилий маълумотлар

 

2015/2016-ЎҚУВ ЙИЛИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ВА ИСТИҚБОЛДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР

 

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши кенг жамоатчилигимиз, айниқса, халқ таълими тизими ходимлари томонидан катта қизиқиш билан  қабул қилинди. Зеро, мазкур Давлат дастури юртимизда баркамол авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган аниқ мақсадли кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Давлат дастури асосида жорий йилда 1220 та умумтаълим мактабини компьютер синфи, интерактив электрон доскалар ва кондиционерлар билан жиҳозлаш белгиланган. Натижада республикадаги мавжуд мактаблардаги 12956 та ўқув-комьпютер хоналари (91,1%), замонавий компьютер техникаси билан, 2603 таси (26,8%) электрон доскалар билан таъминланади.

2015 йилда умумтаълим мактабларининг бошланғич синф чет тиллари кабинетларини 6775 синф тўплам техник воситалари билан жиҳозланди.

Шунингдек, жорий йилда 286 та мактабгача таълим муассасаларини капитал реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, уларни мебель, асбоб-ускуналар, ўйинчоқлар ва техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

“Таълимда глобал ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида республикамиздаги мактабгача таълим муассасаларида 1220 та “Қисқа муддатли” гуруҳлар ташкил этилиб, мазкур қисқа муддатли гуруҳлар 7,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ўқув мебел ва ривожлантирувчи таълим материаллари билан таъминланади. Мазкур МТМларда ташкил этиладиган кутубхоналар 50 номдаги болалар бадиий адабиётлари билан таъминлаш кўзда тутилган. Шунингдек, 3-6 ёшли фарзандлари мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган 200000 та  оилага болаларни мактаб тайёрловчи 7 номдаги китоблар тўплами тарқатилади.

2016 йил Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 28 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларида қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлаш белгиланди. Шунингдек, 2016 йилда 217 та умумтаълим мактабларининг спорт заллари қурилади ҳамда замонавий спорт анжомлари ва ускуналари билан тўлиқ таъминланади.

Жорий йилда ўқувчилар ҳаракатини назорат қилиш тўгаракларнинг кенгайишини таҳлил қилиш ва ўқувчилар бўш вақтларида қандай тўгараклар билан машғулликларини мониторинг қилиб бориш мақсадида болалар мусиқа ва санъат мактаби, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва “Баркамол авлод” марказлари фаолиятига оид электрон дастур амалиётга жорий этилди.

Бугунги кунда 225 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларида жами 20940 та спорт секциялари ташкил этилган бўлиб, уларга 265913 нафар (86975 нафар қизлар) ўқувчиларни қамраб олишга эришилди.

2016 йил 25 май куни республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари “Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз” шиори остида кўтаринки руҳда ташкил этилади.

2015-2016 ўқув йилида республикамизда жами 476616 нафар ўқувчилар 9-синфни тамомлайди. Уларни таълимнинг кейинги турига тўлиқ қамраб олиш мақсадида бугунги кунда ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар e-maktab электрон маълумотлар базасига киритилди.

9-синф битирувчилари ўртасида қайси академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқиш истакларини аниқлаш мақсадида уч марта “Сўровнома” ўтказилиб, унга кўра ўқувчиларнинг 42870 нафари (9%) академик лицейларда, 433738 нафари (91%) касб-ҳунар коллежларида ўқиш истакларини билдиришган.

Халқ таълими вазирлиги жорий йилда ўқувчиларнинг ёзга таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Концепцияси ишлаб чиқилди. Концепциянинг мақсади ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш, ўқувчи-ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуси, соғлом турмуш тарзи, китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат.

Таълим муассасаларида шу йилнинг 15 июнидан 15 августига қадар ҳафтанинг душанба-жума кунлари ўқувчиларнинг ёши ва қизиқишидан келиб чиққан ҳолда маданий-маърифий ва спорт тадбирлари бўлиб ўтади.

Бундан ташқари халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари, болалар – ўсмирлар спорт мактаблари, “Баркамол авлод” болалар марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва ахборот-ресурс марказлари ёз мавсумида давомида болалар учун фаолият кўрсатади.

 Қисқа сатрларда:

  • 2016 ўқув йилида умумтаълим макталарининг 60 нафар ўқувчиси турли халқаро мусиқа танловларида фахрли ўринларга сазовор бўлди;
  • 2015  йилда 53 та нуфузли халқаро спорт тадбирларида жами 479 нафар (шундан 166 нафари қизлар) ўқувчиларимиз иштирок этиб, 140 та олтин, 83 та кумуш ва 91 та бронза медалларини қўлга киритишди;
  • 2015 йил инвестиция дастурига мувофиқ 384 та мактабларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлса, жами 4517 та умумтаълим мактаблари мебель ўқув-лабаратория асбоб-ускуналари, компьютер техникалари ва спорт анжомлари билан жиҳозланди;
  • Жорий йилда республика бўйича 1064 та (213 та стационар, 851 та кундузги) оромгоҳлар ташкил этилиб, уларга 300 мингга яқин болалар қамраб олиш режалаштирилмоқда.

 

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.