Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги намунавий битимни тасдиқлаш ҳақида

2016.10.10 | Халқ таълими вазирлиги меъёрий ҳужжатлари

20___ й. «___» ________________

 

____________-сон

  ___________ тумани (шаҳри)
______________________________________________ тумани (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини

(туман (шаҳар) номи)

           
методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими номидан низом асосида фаолият юритувчи бўлим мудири _________________________________________________________________________ (бундан буён матнда

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

   
Васийлик ва ҳомийлик органи деб юритилади) бир томондан, фуқаро(лар)________________________________
___________________________________________________________________________________________

(эр-хотин ёки алоҳида фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми)

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
(яшаш манзили)

___________________________________________________________________________________________
(паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган)

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
(оилавий шароитининг қисқача тавсифи)

(бундан буён матнда Тутинган ота-оналар деб юритилади) иккинчи томондан, биргаликда Томонлар деб юритилади, мазкур Битимни қуйидагилар ҳақида туздилар:

1-боб. Битим предмети

1. Васийлик ва ҳомийлик органи ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган 20__ йил «___» ________ да туғилган____________________________________________________________________________________
 

(вояга етмаганнинг фамилияси, исми ва отасининг исми)

___________________________________________________________________________ нинг (бундан буён матнда Тутинган бола деб юритилади) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаган ҳолда Тутинган ота-оналарга тарбиялаш учун топшириш мажбуриятини, Тутинган ота-оналар эса мазкур Битим шартларига асосан Тутинган боланинг барча ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда тарбиялаш учун оилага қабул қилиб олиш мажбуриятини олади.

2-боб. Умумий шартлар

2. Тутинган болани оилага тарбияга олиш (патронат) Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
3. Тутинган ота-оналар томонидан Тутинган болани оилага тарбияга олиш ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларидан бири ҳисобланади.

3-боб. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

4. Васийлик ва ҳомийлик органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) мазкур Битимнинг 16-бандида белгиланган асослар мавжуд бўлганда уни муддатидан олдин бекор қилиш;
б) Тутинган боланинг манфаатлари йўлида исталган вақтда боланинг соғлиғи, таълим-тарбияси ва турмуш шароитини бориб ўрганиш;
в) Тутинган ота-оналардан ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳамда Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботларни қабул қилиш;
г) Тутинган ота-оналар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа ниятларда, Тутинган болага зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек уни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, уларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатиш;
д) мазкур Битим бўйича келиб чиқадиган низолар юзасидан судда иштирок этиш.
5. Васийлик ва ҳомийлик органининг мажбуриятлари:
а) бир йилда камида икки маротаба Тутинган боланинг турмуш шароитларини ва тарбияланишини бориб ўрганиш;
б) Тутинган ота-оналарни соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни янгилаш лозимлиги ҳақида жорий йил тугашидан бир ой олдин огоҳлантириш;
в) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тутинган болани ҳар йили бир марта кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ва Тутинган ота-оналарга ҳар ойда нафақа тўлаб бориш чораларини кўриш;
г) мазкур Битим тузилаётганда Тутинган ота-оналарга Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1189, 2002 йил 18 ноябрь) талабларини тушунтириш.

6. Тутинган ота-оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) мазкур Битимнинг 15-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда уни муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан Васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилиш;
б) Тутинган болага нисбатан васий (ҳомий) ҳуқуқларига эга бўлиш;
в) Тутинган бола номидан ҳамда унинг манфаатларини кўзлаб қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлмаган барча зарур битимларни тузиш;
г) Тутинган болага кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағларни нақд пул шаклида ёки банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан олиш;
д) Тутинган боланинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа олиш.
7. Тутинган ота-оналарнинг мажбуриятлари:
а) Тутинган болага нисбатан васий (ҳомий) мажбуриятларини бажариш;
б) қонуний вакил сифатида Тутинган боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш ва шарт-шароитлар яратиб бериш;
в) Тутинган болани кейинги йил учун зарур бўлган кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 декабригача Васийлик ва ҳомийлик органига буюртма тақдим этиш;
г) ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳамда Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботларни ҳар йили 10 январгача Васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этиш;
д) Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисобот билан бирга, мазкур маҳсулотларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат) тақдим этиш;
е) ўзининг соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 10 январгача Васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этиш.
8. Томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4-боб. Тутинган болани таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш

9. Тутинган болани таъминлаш, тарбиялаш ва унинг таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш Тутинган ота-оналар томонидан амалга оширилади.
10. Тутинган бола тарбияланаётган оиладаги болаларнинг умумий сони, ўз болалари ва Тутинган болалар билан биргаликда, қоида тариқасида, 8 нафардан ошмаслиги керак.
11. Тутинган болалар Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1189, 2002 йил 18 ноябрь) мувофиқ зарур кийим-бош ва пойабзал билан таъминланади. Тутинган ота-оналарга Тутинган боланинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади.
12. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг таъминоти, унга таълим-тарбия бериш ва унинг соғлиғини сақлаш бўйича тегишли давлат органлари ва муассасаларидан ҳуқуқий, услубий, диагностика ва маслаҳат ёрдами олиши мумкин.
13. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг мактабгача таълим (ихтиёрий), умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиши учун барча шароитларни таъминлайди.
14. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилади.

5-боб. Битимни бекор қилиш асослари ва оқибатлари

15. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 196-моддасига мувофиқ, мазкур Битим қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:
узрли сабаблар (касаллиги, оилавий ёки мулкий мавқеининг ўзгариши, Тутинган бола билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқа сабаблар) мавжуд бўлса, Тутинган ота-она ташаббуси билан;
Васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан;
Тутинган бола ота-онасига қайтарилганда;
Тутинган бола фарзандликка олинганда.
16. Мазкур Битим қуйидаги ҳолларда Васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низомнинг иккинчи бўлими 4-бандига мувофиқ, Тутинган ота-она бундан кейин Тутинган ота-она вазифасини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлса;
Тутинган боланинг турмуш шароитларини ва тарбияланишини кузатиб бориш жараёнида Тутинган ота-она мазкур Битим шартларига риоя қилмаётганлиги аниқланса.
17. Мазкур Битимни Тутинган ота-она ташаббуси билан бекор қилиш уларнинг аризаси асосида уч кун ичида Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
18. Мазкур Битимнинг 15-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда Битимни бекор қилиш Тутинган ота-оналарни камида бир ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
19. Мазкур Битим бекор қилинган кундан бошлаб Тутинган ота-она Тутинган болага нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятларини йўқотади, Тутинган ота-она орқали Тутинган болани зарур кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ҳамда унинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун ҳар ойлик нафақа тўлаш тўхтатилади. Бунда Тутинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар ҳисобидан харид қилинган ашёлар Тутинган боланинг ўзида қолдирилади.
20. Мазкур Битим унинг 15-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилинган ҳолларда Васийлик ва ҳомийлик органи Тутинган боланинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уни жойлаштириш чораларини кўради.

6-боб. Низоларни ҳал қилиш

21. Тутинган ота-она Васийлик ва ҳомийлик органининг мазкур Битимни тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш бўйича хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
22. Васийлик ва ҳомийлик органи Тутинган боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

7-боб. Якуний қоидалар

23. Мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Тутинган бола ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар амал қилади.
24. Мазкур Битимга қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилиши муносабати билан ва/ёки Томонларнинг келишувига мувофиқ ёзма шаклда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Битимнинг қонун ҳужжатлари асосида белгиланган шартлари ўзгартирилиши мумкин эмас.
25. Мазкур Битимда кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
26. Мазкур Битим икки нусхада тузилди, Васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда Тутинган ота-оналарда бир нусхадан сақланади.

8-боб. Томонларнинг юридик манзиллари ва бошқа реквизитлари

Тутинган ота-оналар   Васийлик ва ҳомийлик органи
Яшаш манзили:____________________________
__________________________________________________________________________________
  Юридик манзили:__________________________
__________________________________________________________________________________

Паспорт маълумотлари: _____________________
_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________(Ф.И.О.)

 

Банк реквизитлари:_________________________
_________________________________________
МФО: ___________________________________
СТИР: ___________________________________
__________________________________________________________________________________
(раҳбарнинг Ф.И.О.)

_________________________________________
(имзо)

 

_________________________________________
(имзо, муҳр)

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.