Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

2016.10.25 | Халқ таълими вазирлиги меъёрий ҳужжатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг

Қарори

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 508-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 24 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2834]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сон «Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги қарор қилади:

1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш 2016 йил 1 октябрдан бошлаб мазкур қарорга иловада кўрсатилган миқдорларда амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 12 октябрдаги 6-2015, 24-мҳ ва 42-қ/қ-сон «Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2719, 2015 йил 15 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 533-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. КАСИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 19 октябрь,

5-2016-сон

Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 19 октябрь,

12-мҳ-сон

Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 19 октябрь,

34-қ/қ-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлигининг 2016 йил 19 сентябрдаги 5-2016, 12-мҳ, 34-қ/қ-сон қарорига
ИЛОВА

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш

МИҚДОРЛАРИ

1. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур давлат муассасаларида ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари

Т/р

Контингент

Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар

Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (сўм)

1.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари

профессор, фан доктори ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакатлар­нинг унга тенглаштирилган илмий даража­сига эга бўлган шахслар

31 472,7

доцент, фан номзоди ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакат­ларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даража­сига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар

18 458,4

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

12 662,5

2.

Олий таълим муассасалари тала­балари

профессор, фан доктори ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакатлар­нинг унга тенглаштирилган илмий даража­сига эга бўлган шахслар

35 968,8

доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахас­сислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий дара­жаларга эга бўлган шахслар

22 717,9

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

16 461,1

3.

Катта илмий ходим-изланувчилар, раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари) тингловчилари**

профессор, фан доктори ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакатлар­нинг унга тенглаштирилган илмий даража­сига эга бўлган шахслар

43 463,1

доцент, фан номзоди ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакатлар­нинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар

29 817,2

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

24 058,7

4.

Курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ишчилар, ходим­лар***

профессор, фан доктори ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакатлар­нинг унга тенглаштирилган илмий дара­жасига эга бўлган шахслар

24 545,1

доцент, фан номзоди ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакатлар­нинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар

14 287,9

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

9 637,5

2. Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари

Т/р

Контингент

Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар

Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (сўм)

1.

Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири

олий малака тоифали

14 308,2

биринчи малака тоифали

13 487,3

иккинчи малака тоифали

12 630,0

олий маълумотли

11 794,1

ўрта махсус маълумотли

11 024,7

2.

Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчиси

олий малака тоифали

11 853,0

биринчи малака тоифали

10 751,3

иккинчи малака тоифали

10 069,6

олий маълумотли

9 405,4

ўрта махсус маълумотли

8 799,5

* илмий даражага эга бўлмаган, мутахассислик фанлари бўйича машғулот ўтказиш учун жалб қилинадиган шахслар.

** олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори белгиланган миқдорларидан 25 фоизга кўпайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сонли «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилашга ҳақли.

*** ушбу бандда белгиланган ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тавсиявий хусусиятга эга.

Изоҳ:

1. Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.

2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси академиклари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 15 фоизга оширилади.

3. Конкурс ва танловлар жюрилари аъзолари, шунингдек конкурс ишлари тақризчилари меҳнатига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борганлик учун тўланадиган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

4. Ўқув машғулотларини соатбай ҳақ тўлаш асосида олиб борганлик учун ҳақ тўлаш харажатлари таълим муассасаси харажатлар сметасининг ҳисоб-китоблар ёйилмасида алоҳида қатор билан ажратилган соатбай ҳақ тўлаш фонди маблағлари доирасида амалга оширилади.

5. Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган.

3. Мазкур ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

Молия вазири Р. АЗИМОВ

2016 йил 19 октябрь

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.