Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

2017.05.01 | Қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари

Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳақида

Институт 1974 йилда ташкил этилган. 1974 йилдан Жиззах вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институти деб номланиб, ўз фаолиятини бошлаган. 1996 йил январдан Жиззах вилоят педагог ходимлар малакасини ошириш институти деб атала бошланди; 2001 йил октябрдан Жиззах вилояти педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти сифатида фаолият кўрсата бошлади. 2006 йилнинг сентябр ойидан бошлаб Жиззах вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти деб номланди. 2015 йи январ ойидан бошлаб Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти деб атала бошланди. Дастлаб институтда 21 та фан кабинети ташкил этилиб, уларда 41 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатиб келган. 1996 йил январ ойида институт структурасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан институтда 2 та кафедра, 12 та бўлим ташкил этилган. 2001 йил октябр ойидан бошлаб институтда 6 та кафедра ва 6 та бўлим фаолият кўрсатиб келган. 2009 йилдан бошлаб институтда 7 та кафедра ва 6 та бўлим фаолият кўрсатиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 августдаги 234- сонли қарори билан 2015 йил январ ойидан бошлаб институтда 6 та кафедра ва 7 та бўлим фаолият кўрсатиб келмоқда. Институтда жами 52 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Шулардан 8 нафари илмий даражали педагог ходимлардир. Институтда ҳар йили 5000 нафардан ортиқ раҳбар ва педагог ходимлар “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва Давлат талабларига мувофиқ малакаларини оширадилар ва қайта тайёрлашдан ўтадилар.
Институтнинг асосий вазифалари ва йўналишлари: -мактаблар ва халқ таълими бошқа муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг илмий-назарий, психологик-педагогик ва методик тайёргарликларини такомиллаштириш; -педагогика фани ютуқларини мактаблар амалиётига жорий қилиш, ўқув-тарбия ишидаги илгъор тажрибаларни умумлаштириш ва оммалаштиришда методик ёрдам кўрсатиш; -педагог кадрлар малакасини оширишнинг педагогик-писихологик муаммолари бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказиш; -мактаб раҳбарлари ва педагог ходимларнинг ахборот коммуникация технологияларидан дарсда ва дарсдан ташқари жараёнларда фойдаланиш бўйича салоҳиятини ошириш учун махсус курслар ташкил этиш ҳамда шу йўналиш бўйича таълим муассасаларига амалий методик ёрдамлар кўрсатишни такомиллаштириш. -таълим олувчиларнинг маънавий ва аҳлоқий сифатларини миллий гъоя, халқимизнинг бой маънавий мероси ва умуминсоний қадриятлари асосида ривожлантириш; -педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юзасидан педагогик технологияларнинг устивор йўналишлари бўйича олий малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш; -ўқув жараёнига тингловчиларни ўқитишнинг ҳозирги замон ижтимоий ва илмий-техникавий тараққиётига жавоб берадиган прогрессив шаклларини, янги педагогик технологияларни, таълимнинг техника ва ахборот воситаларини жорий қилиш. Институтда ҳар бир кафедранинг тасдиқланган мавзуси асосида кафедра профессор ўқитувчилари томонидан илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Малака ошириш курслари бўйича Давлат талабларига мувофиқ ўқув-мавзу режалар ва дастурларнинг оптимал вариантлари яратилган. Мазкур режа ва дастурларни яратишда А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти томонидан ишлаб чиқилган Давлат талаблари ва ўқув жараёнига богълиқ бўлган меъёрий ҳужжатлар асос қилиб олинган. Шунингдек, институтда профессор ўқитувчиларнинг 2014-2017 йилларга мўлжалланган илмий-методик ишлар бўйича истиқбол режалари ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар йили кафедра ва бўлимларнинг иш режалари шу асосида шакллантирилиб борилади. Электрон дарсликлар, маъруза матнлари, мултимедиа материаллари тўпламлари тайёрланди. Маъруза матнларига қўйилган мезонлар, малака иши ёзиш талаблари, малака ишини ҳимоя қилиш тартиблари ишлаб чиқилди. Институтда ўқув жараёнини ташкил этишда инноватсион, интерфаол усуллар, ўқув жараёнида ахборот технологиялари ва интернетдан фойдаланиш, согълом турмуш тарзи бўйича семинар тренинглар жорий этилган бўлиб, бу борадаги ишлар режа ва жадвал асосида олиб борилмоқда.
Ўтган йиллар давомида Сирожиддин Шукуров 1974-1976 йиллар, Норқўзи Носиров 1976-1980 йиллар, Тамара Қулматова 1980-1996 йиллар, Рахматилла Каримов 1996-2001, 2004-2008, 2012-2015 йиллар, Шукурлло Мардонов 2001-2004 йиллар, Рустам Абдурасулов 2009-2010 йиллар ва Мария Мусурмонова 2011-2012 йилларда институтга раҳбарлик қилган. 2015 йил август ойидан бошлаб биология фанлари номзоди доцент Қодиров Гъайрат Ўроқбоевич институт ректори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.