Бухоро вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

2017.04.13 | Қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари

Бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошиэиш институти тарихи

Бухоро ВПКҚТ ва МОИ 1947 йилда ташкил ташкил топган. Ўшанда бир неча аниқ ва табиий фанлардагина ўқитувчилар малакасини ошириш имкони бўлган. Дастлаб институтнинг алоҳида биноси ва моддий-техникака базаси бўлмаган. Ишга кўра институт фаолиятини Бухоро шаҳридаги турли муассаса биноларини давом этирди. Дастлаб вилоят Халқ Таълими бўлими ҳузурида фаолият кўрсатган 60 йиллар бошида Лаби Ҳовуз бўйидаги эски савдо идораси биносида жойлашган эди. 1964 йилда Бухоро вилоят ижроия қўмитаси қарори билан институтга Чорминор йодгорлиги олдидаги шаҳар йўл-таъмирлаш бошқармасининг биноси бўшатиб берилган. Шу йилларда институтда 19 нафар ходим ишлаган.
Институт 70-йиллардан бошлаб ўз мустақил ўқув биносига эга бўлди: К.Маркс (Ҳозирги Афросиёб) номли Арк шимолидаги кўчаси 8-уй -Собиқ “Болалар уйи” биноси институтга бўшатиб берилди. Институт бу бинода 20 йил фаолият кўрсатди.
Институт 1988 йилдан бошлаб, замонавий талабларга ҳар жиҳатдан жавоб берадиган, мустаҳкам моддий базага, қулай ўқув корпусига ва педагоглар соғлиғини муҳофаза қилувчи Сиҳатгоҳга эга бўлган. Шаҳарнинг 5- кичик туманида қурилган ушбу янги бинога кўчди.
Мустақиллик йилларида институт етук кадрлар-тажрибали ўқитувчилар фан номзодлари, докторлари, олий профессорлардан иборат бўлган педагоглар билан тўлиқ таъминланди. Институтнинг БДУ, Бухоро озиқ-овқат ва энгил саноат технология институт, Республика педагоглари малакасини ошириш Марказий институти, вилоятлар МОИ лари билан алоқаси кучайди.
“Таълим тўғрисида”ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» (1997 йил) қабул қилингач, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларининг сифат ҳамда самарадорлиги янада ошди. Институтнинг номланиши, структуравий таркибида туб ўзгаришлар бўлди. Илгариги фан кабинетлари ўрнига кафедра ва бўлимлар тузилди. Ҳозирги вақтда институт таркиби 5 та кафедра, 4 та бўлим ва 2 та марказлардан иборат бўлим, 75 нафар педагог ходим меҳнал қилмоқда. Ҳар йили 6700 нафаргаcба педагог турли тоифадаги курсларда ўқиб, малакасини ошириш ва қайта тайёрловдан ўтиш имкониятига эга.

1947-2010 йилларда ВПХҚТ ва МОИга раҳбарлик қилганлар.

Институт 1947 йилда «Ўқитувчилар малакасини ошириш институти» («ЎМОИ») номи билан ташкил топган. Шундан сўнг унинг номи бир неча марта ўзгарди. Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 49-сонли қарорига биноан Ўзбекистондаги барча педагоглар малака ошириш институтлари қатори, жумладан, “Бухоро вилоят педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти” (ВПХҚТ ваМОИ) деб юритила бошлади.
1947-2010 йилларда ВПХҚТ ва МОИ га қуйидагилар раҳбарлик қилганлар:
1. 1947 йил – Улуғ Ҳамидов (1920-1987 йил)
2. 1948 йил март – 1949 йил ноябр – Бўрибой Мирхонов (1911-1976 йил)
3. 1949 йил ноябр – 1950 йил май – М.Юсупов
4. 1950 йил май – 1953 йил декабр – Музаффар Саидов (1912- 1979 йил)
5. 1953 йил декабр – 1954 йил октябр – М.Юсупов
6. 1954-1962 йиллар – Маҳмуд Қодиров (1910-1990 йил)
7. 1962-1975 йиллар – Шароф Солиев (1931-2003 йил)
8. 1975-1981 йиллар – ИноятАсадов (1936-1987 йил)
9. 1981-1996 йиллар – Шароф Солиев (1931-2003 йиллар)
10. 1997-1998 йиллар –Йўлдош Асадов (1960 йилда туғилган )
11. 1998-2001 йиллар – Саъдулла Оғаев (1957 йилда тугъилган)
12. 2001 йил июлдан бошлаб институтга Амрилло Сафаров ректорлик қилиб келмоқда, (1960 йилда туғилган)

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.