2015.11.14 | Раҳбарият

Вазифалари

Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга ошириш ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг вазирлик фаолиятининг алоҳида ўз йўналишларига раҳбарлиги ва идоравий мансуб органлар ва муассасалар ишлари учун жавобгарлик даражасини белгилаш;

вазирлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида унинг штат жадвалини, шунингдек вазирлик марказий аппаратининг, идоравий мансуб органлар ва муассасаларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;

вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, вазирлик тизимига кирувчи идоравий мансуб бошқа муассасаларнинг низом (устав) ларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

республика юқори раҳбар идоралари билан алоқа қилиш, вазирлик ва унинг ҳайъати ишларига раҳбарлик қилиш, қабул қилинган қарорлар, буйруқларни бажарилиши устидан умумий назорат қилиш;

вазирлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини, вазирлик тизимига кирувчи идоравий мансуб бошқа муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

вазирликнинг марказий аппарати раҳбар ходимлари билан ишлаш, улар ишларини режалаштириш, тизимдаги раҳбар ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш;

вазирлик номенклатурасига кирувчи раҳбар кадрлар заҳирасини, улар билан ишлаш тизимини шакллантириш;

барча бошқарма ва бўлимлар иш фаолиятини умумий назорат қилиш;

молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ишларини назорат қилиш;

вазирлик аппарати ходимларининг ижро интизомига риоя қилишларини умумий назорат қилиш;

ўқув-тарбия жараёнига ахборот коммуникацион технологияларини самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

ҳайъат йиғилишларини ҳамда ишлаб чиқариш йиғилишлари режаларини тасдиқлаш ва ўтказиш;

жисмоний тарбия бўйича халқ таълими тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ўсиб келаётган авлодни жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланишига оммавий жалб қилиш, таълим муассасаларида болалар спортини ривожлантириш, уларнинг спорт базасини мустахкамлаш;

вазирликнинг ваколатлари доирасидаги молиявий хўжалик ишлари юритилишига умумий раҳбарлик қилиш масалалари.

Вазифаларни амалга оширувчи тузилмалар ва Республика ташкилотлари

Кадрлар бошқармаси;

Барча тегишли бошқарма ва бўлимлар;

Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси;

Назорат ва таҳлил бошқармаси;

Юридик маслаҳатчи.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.