2017.01.27 | Вазирлик марказий аппарати

Бошқарманинг мақсади ва вазифалари

Бошқарманинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилар:

халқ таълими вазирлиги марказий аппаратининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини, марказлашган маблағлар бўйича харажатлар сметаларини тузади;

вазирлик тизимидаги республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилот ва муассасаларнинг харажатлар сметалари ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш;

халқ таълими вазирлигининг марказий аппарати ва марказлашган маблағлари харажатлари бўйича тўловларни амалга оширади;

халқ таълими вазирлигининг моддий бойликлари, иш хақи ва хизматлари бўйича ҳисоб-китобларни юритади;

вазирлик марказий аппарати ва вазирликнинг марказлашган маблағлари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш;

вазирлик тизимидаги республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилот ва муассасаларнинг чораклик ва йиллик ҳисоботларини қабул қилади;

давлат статистика органларига, солиқ инспекциясига, Халқ банкига, ижтимоий таъминот бўлимига ва молия органларига ҳисоботлар бериб боради;

халқ таълими вазирлиги тизимидаги ташкилот ва муассасаларнинг мазкур ташкилотлардаги ишловчи ходимларнинг коммунал хизматларидан вужудга келган қарздорликлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, бартараф этиш ва ҳисоботини юритади;

халқ таълими тизимида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ишларига умумий раҳбарлик қилади, жойлардан маълумотларни йиғиб умумлаштиради;

тегишлилиги бўйича фуқаролардан, корхона ва ташикилотлардан, вазирлик ва идоралардан келиб тушган мурожаатларни, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва бошқа юқори турувчи органларнинг топшириқларини ўрнатилган тартибда кўриб чиқади ва вазирлик раҳбариятига таклифлар киритади;

йил давомида бошқармада бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлар тайёрлайди ва вазирлик раҳбариятига киритиб боради.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.