2017.01.27 | Вазирлик марказий аппарати

Девонхонанинг вазифалари

1. Вазирлик марказий аппарати бошқарма ва бўлимларида, ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари, тизимдаги муассаса ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни талаблари асосида иш юритиш жараёни устидан назорат олиб бориш;

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа директив органлардан, вазирлик-идоралардан, оммавий ахборот воситаларидан вазирликка келиб тушган хат-ҳужжатларни ўз вақтида қабул қилиш, ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш, назорат варақасини очиш, вазирлик раҳбарияти ҳамда унинг таркибий бошқарма ва бўлимларига етказиш, унинг ижроси таъминлангунга қадар назорат юритиш;

3. Вазирлик раҳбарияти томонидан имзоланган хат ва бошқа ҳужжатларни (фармойиш, буйруқ) расмийлаштириш, бошқарма ва бўлимлар билан ҳамкорликда уларнинг назоратини амалга ошириш, тегишли жойларга ўрнатилган тартибда етказиш;

4. Вазирликка фуқаролардан келган хат, ариза ва шикоятларни ҳисобга олиш, раҳбариятнинг топшириғига кўра тегишли бошқарма ва бўлимлар билан ҳамкорликда таҳлил этиш, уларни ўз вақтида назоратдан чиқишини таъминлаш, хат, ариза ва шикоятлар бўйича тайёрланган чораклик, ярим йиллик ва йиллик таҳлилларни кенгайтирилган ишлаб чиқариш йиғилишлари (зарур ҳолларда ҳайъат йиғилиши) муҳокамасига киритиш;

5. Вазирликка келиб тушган ҳамда вазирликнинг таркибий бошқарма ва бўлимлари томонидан тайёрланган хат ҳужжатларни доимий равишда таҳлил этиб, ҳисобини олиб бориш, вазирликдан чиқувчи барча хат-ҳужжатларни жойларга электрон почта орқали юбориш ҳамда уларни етиб бориш мониторингини олиб бориш;

6. Барча почта алоқаларини йўлга қўйиб, ҳар чоракда ҳисобини тегишли бошқармага тақдим этиш;

7. “Девонхона” номи кўрсатилган муҳрни, штампларни тўғри ишлатилиши ҳамда сақланишини таъминлаш;

8. Вазирлик ҳужжатлари учун мўлжалланган бланкалар рўйхатини қатъий назорат билан юритиш;

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.