2017.01.27 | Вазирлик марказий аппарати

Бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари

Бўлим вазирлик томонидан халқаро кўламда Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва манфаатларини намоён қилишда, таълим тизимига инвестицияларни жалб қилишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизими масалаларини халқаро дастурлар ва лойиҳаларга, таълим тараққиётига боғлиқ бўлган  халқаро ўқув-илмий марказлар фаолиятига киритишни ишлаб чиқиш;

2. Халқ таълими тизимидаги халқаро алоқаларни кенгайтириш ва уларнинг самарасини ошириш;

3. Қонунчиликда белгиланган тартибда, таълимнинг маҳаллий бошқарув органлари ва вазирлик тасарруфидаги таълим муассасаларининг бошқа давлатлардаги муассасалар ва ўқув юртлари билан алоқаларини ўрнатишга, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга кўмаклашиш;

4. Вазирлик таркибий тузилмаларининг вазирлик ва бошқа мамлакатларнинг тегишли таълимни бошқарув органлари, Ҳукумат, жамоатчилик ва бошқа тузилмалари ўртасида тузилган халқаро дастурлар, шартномалар, келишувлар ва бошқа ҳужжатларни ўз вақтида, сифатли амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, умумлаштириш ҳамда назорат қилиш;

5. Хорижий мамлакатларнинг ёшлар таълими, узлуксиз таълим ривожи муаммоларини ҳал этиш бўйича тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш ишларига кўмаклашиш;

6. Мутахассислар, талабалар ва ўқувчиларни хорижга юбориш, Ўзбекистонда қабул қилиш, шунингдек, педагоглар, илмий ва бошқа ходимларни бошқа мамлакатлар билан биргаликда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларини мувофиқлаштириш ҳамда кўмаклашиш;

7. Республика давлат органларида таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни тартибга солиш ва таъминлаш масалаларини ҳал этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

8. Хорижий давлат, нодавлат, мурувват ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизими муассасаларига кўрсатиладиган инсонпарварлик ёрдамларининг расмийлаштирилишига кўмаклашшиш;

9. Педагоглар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни самарали хорижий ўқитиш технологиялари билан таништириш ва тажриба алмашиш мақсадида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан семинар-тренинглар ташкил этиш;

11. Тизимга хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун таклифлар тайёрлаш;

12. Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларнинг бажарилишига кўмаклашиш;

13. Таълим соҳасидаги алоқалардан Ўзбекистон Республикасининг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, хорижда Ўзбекистон ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни ёйишда фойдаланиш.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.