2017.01.27 | Вазирлик марказий аппарати

Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари

Бўлим Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар фаолиятида ахборотлаштириш, ахборот-коммуникация технологияларига оид қуйидаги ишларни назорат қилади ва мувофиқлаштиради:

  1. Халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларнинг таълим-тарбия жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш;
  2. Республика тасарруфидаги ташкилотлар, ҳудудий халқ таълими бўлинмалари, таълим муассасаларида интернет тармоғидан фойдаланишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
  3. Белгиланган тартибда тегишли муассасалар билан ҳамкорликда ахборот технологиялари бўйича электрон маҳсулотлар яратиш, кўпайтириш ва тарқатишни ташкил этиш;
  4. Халқ таълими муассасаларининг электрон (виртуал) кутубхонасини ташкил этишга кўмаклашиш;
  5. Тизимдаги ташкилот ва муассасаларнинг халқаро ва маҳаллий ахборот тармоқларига уланишига ёрдамлашиш;
  6. Хорижий кредит ва грант мабағларини ахборот-коммуникация технологиялари, замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш (модернизация қилиш), локал ва корпоратив тармоқларни ривожолантириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва масофали ўқитиш йўналишларига жалб қилиш;
  7. Ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таълим муассасаларини таъминлаш чора-тадбирларини белгилашга кўмаклашиш;
  8. Замонавий компьютер техникаси, тармоқ ва телекоммуникация қурилмалари ва замонавий дастурий таъминотини танлашга кўмаклашиш;
  9. Ахборот-коммуникация технологияларига оид илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда оммалаштириш;
  10. Видеоконференциялар, видеоконсультациялар ўтказиш;
  11. Масофали таълим ва ахборот технологиялари бўйича республикамизнинг хорижий мамлакатларнинг ўқув муассасалари, марказлари билан амалий боғланишларни ташкил этиш ва такомиллаштириш;
  12. Таълим муассасалари ўқув жараёнини автоматлаштиришга ёрдам бериш;
  13. Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-саҳифасини такомиллаштириш ва доимий фаол ишлашини ташкиллаштириш;
  14. Идоравий ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмасини жорий этиш ва ривожлантиришни мувофиқлаштириш;
  15. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмалари билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўзаро муносабатларни амалга ошириш.

Бўлимнинг функциялари қуйидагилардан иборат:

  1. Вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларда замонавий ахборот технологиялари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотларни қайта ишловчи воситалардан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, уларни ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш;
  2. Вазирлик харажатлар сметаларида ахборот-коммуникация технологияларини, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича тизимларни жорий этиш ва ривожлантириш, ходимларнинг малакасини ошириш бўйича алоҳида бандлар кўрсатиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  3. Вазирлик тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқиш, ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этиш;
  4. Вазирликнинг корпоратив тармоғи, ахборот-коммуникация технологиялари ва телекоммуникация тармоғи, дастурий воситалар, маълумотлар алмашиш ва сақлаш воситаларини яратиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  5. Вазирликнинг веб-ресурсларини маълумотлар билан тўлдириш, тузилмасини, таркибини ривожлантириш вазифаларини амалга оширишни ташкил этиш;
  6. Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасалар кадрларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини оширишни мувофиқлаштириш.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.