2017.01.27 | Вазирлик марказий аппарати

Бошқарманинг асосий вазифалари

1. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш, таълим муассасалари моддий техник таъминотини ривожлантириш талабларидан келиб чиқиб ўз фаолиятини ташкил этади.

2. Таълим муассасаларини моддий техник базасини мустаҳкамлаш, бино ва иншоотларини  таъмирлаш,  мебель ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича Қорақолпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси буюртмаларига кўра таклифлар лойиҳасини раҳбариятга кўриб чиқиш учун киритиб боради.

3. Тегишли мутасадди ташкилотлар Молия, Иқтисодиёт вазирликлари ҳамда Ўздавархитектқурилиш қўмитаси билан биргаликда таъмирлашга мухтож таълим объектларини зарур ҳолларда (топшириққа асосан) жойида ўрганиб, ишнинг қайси турига мансублигини аниқлайди. Бунда асосий эътиборни жойлардаги фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган таълим объектларини назарда тутиш ва аҳолиси зич бўлган аҳоли пунктларидаги тўлиқ 2 ва 3 босқичда ўқийдиган таълим объектларига қаратади.

4. Умумтаълим мактаблари, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича меъёрий хужжатлар ишлаб чиқишда қатнашади.

5. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда (бузиб ўрнига қуриладиган капитал реконструкция, капитал ва жорий таъмирланадиган) таълим муассасалари объектларини мебеллар, жиҳозлар, анжомлар, ўкув-кўргазмали қуроллар ва техник воситалар билан таъминлаш бўйича худудлар томонидан тақдим этилган буюртмалар асосида таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга тақдим этиб боради.

7. Таълим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш борасида жойларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жойлардан маълумотларни олиб умумлаштиради ва уни вазирлик раҳбариятига тақдим этиб боради.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган Республика иқтисодиёт тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазирлик томонидан қабул қилинган буйруқларини ижрога йўналтиради.

9. Таълим муассасалари бино ва иншоотларни янги ўқув йилига, куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича кўрсатма ва тавсиялар беришда иштирок этади.

10. “Ўқув-таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси орқали таълим муассасаларини кўмир, суюқ ёқилғи лимитларини белгиланган муддатларида берилиши устидан назорат олиб боради.

11. “Ўқув-таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси орқали 1-синф ўқувчиларини бепул ўқув қуроллари, кам таъминланган оилаларнинг 1-9 синф ўқувчиларини қишки иссиқ кийим-бош билан таъминлаш ишларини ташкил этилишини назорат қилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ҳайъат мажлиси қарор ва буйруқлар лойиҳаларини тегишли масалалар бўйича ишлаб чиқади.

13. “Ўқув-таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси орқали вазирликка режалаштирилган қора ва рангли металл парчаларини топшириш режаларини бажарилишини назорат қилади.

14. Оммавий  ахборот  воситалар орқали таълим муассасаларининг моддий-техника базаси аҳволини яхшилаш, уларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича олиб борилаётган ишларни кенг ёритилишида иштирок этади.

15. Бошқарма фаолиятига тегишли бўлган масалалар бўйича вазирликнинг тегишли таркибий қисмлари билан биргаликда иш олиб боради.

16. Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар ва олий ўқув юртлари ходимлари билан  семинарлар,  конференциялар ташкил этишда  ва  ўтказишда иштирок этади.

17. Вазирликнинг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, кўрсатмалари ва топшириқларини  бошқармага тегишли бандларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди.

18. Шахсий масалалар бўйича фуқаролар қабулини ҳамда улар томонидан тушган хатлар, таклифлар, ариза ва шикоятларини кўриб чиқишни ташкил этади.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.