2017.01.27 | Вазирлик марказий аппарати

Шўъбанинг асосий вазифалари

1. Шўъба мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мувофиқ ўқувчиларни ўқитиш, шахснинг таълим олиш конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқаришга ва баркамол авлодни тарбиялашга доир меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади, жойларга етказади ва ижросини назорат қилади.

2. Ўқувчилар эҳтиёжларига жавоб берувчи мактабдан ташқари таълим-тарбиянинг мазмунини мунтазам равишда янгилаб боради.

3. “Баркамол авлод” болалар марказлари томонидан болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг фойдали дам олишини ташкил этишга;

меҳнатсеварликни, касб тайёргарлигининг дастлабки ўқув ва кўникмаларини сингдириш, фан ва техникани ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига мувофиқ техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганишни ташкил этган ҳолда болалар техник ижодкорлигини ривожлантиришга;

болалар томонидан жонажон ўлка тарихи, археологик ва маданий мерос чуқур ўрганилиши, мамлакатимизнинг табиий бойликлари билан таништириш ҳамда экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги асосий билимларни эгаллаб олишга;

мактабдан ташқари таълим тизимига илғор педагогик усуллар ва методлардан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг янги шаклларини кенг жорий этишга кўмаклашади.

4. “Баркамол авлод” болалар марказларининг ўқувчи-ёшларини Ватанга садоқат руҳида комил инсон қилиб тарбиялаш, уларни жисмонан бақувват қилишда энг самарали усулларни қидириб топиш ҳамда болаларнинг бўш вақтларини тўғри ва мазмунли ташкил этишни янада такомиллаштиради. 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.