2017.01.27 | Вазирлик марказий аппарати

Шўъбанинг асосий вазифалари

1. Шўъба Давлат таълим стандартларига мувофиқ “Меҳрибонлик уйлари”, имконияти чекланган болалалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ҳамда уйда таълим олаётган ўқувчиларни ўқитиш, шахснинг таълим олиш конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқаришга доир меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади, жойларга етказади ва ижросини назорат қилади.

2. Жойлардаги психологик-тиббий-педагогик комиссия фаолиятини ўрганиб, мувафиқлаштириб боради. Ўқувчиларга таълим муассасаларда соғлиқини тиклаш ҳамда касб-ҳунарга ўргатиш бўйича амалий ёрдам беради. Таълим жараёни учун зарур ўқув режа ва дастур, ўқув методик қўлланмаларни ишлаб чиқилишини йўналтириб боради.

Мактаб-интернатлар ва “Меҳрибонлик уйлари” иш фаолиятини ҳамда васийлик ва ҳомийлик, фарзандликка асраб олиш масалаларини такомиллаштириш бўйича ишларни кўриш учун вақтинчалик ишчи гуруҳларни тузади.

3. Таълим тизимида меҳнат қилаётган ходимлар ва фуқароларнинг таълим жараёни билан боғлиқ таклифлар, ариза ва шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этади, аниқланган камчиликлар бўйича чоралар кўради, уларни бартараф этиш бўйича вазирлик раҳбариятига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва халқ таълими бошқармаларига таклифлар беради, зарур ҳолларда вазирлик ҳайъати муҳокамасига киритади.

4. Республика Таълим маркази билан ҳамкорликда:

Ўқув режаларни ва дастурларни ишлаб чиқиш, уларга мос дарслик, ўқув қўлланмалари ва методик адабиётлар яратилишида иштирок этиш;

янги педагогик технологияларни таълим-тарбия жараёнига татбиқ этаётган ижодкор, ташаббускор ўқитувчилар, меҳнат жамоалари тажрибаларини тарғибот этиш, уларни таълим жараёнига татбиқ этилишида иштирок этиш;

ўқувчилардаги мавжуд нуқсонларни коррекциялаш (тузатиш) ва реабилитация қилиш ишларини амалга оширишда иштирок этиш;

“Меҳрибонлик уйлари” ва мактаб-интернатдаги педагогик ходимларни аттестациясида фаол қатнашади.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Ички ишлар вазирликлари, “Сен ёлғиз эмассан” ва бошқа манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда махсус таълимга оид меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда уни такомиллаштиришда иштирок этади.

6. Вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан ҳамкорликда махсус таълимни ривожлантиришнинг истиқбол режаларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

7. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан Республикада таълимни ривожлантириш юзасидан ҳамкорликдаги дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишда қатнашади.

8. “Меҳрибонлик уйлари” ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолияти, ўқув режалари, дастурлари, ўқитиш усуллари ва шаклларини такомиллаштириш, ўқув-моддий базасини мустаҳкамлашда амалий ва методик ёрдам кўрсатади.

9. А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ қошида махсус кафедра мутахассисларига “Меҳрибонлик уйлари” ҳамда мактаб-интернатларнинг ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалий ёрдам беради.

10. Республика “Меҳрибонлик уйлари”, мактаб-интернатлар ҳамда ҳомийлик ва васийлик ишлари бўйича ходимларнинг илғор иш тажрибаларини ўрганади ва оммалаштишда иштирок этади.

11. Республика Ташхис Маркази билан ҳамкорликда махсус таълим муассасаларида ногирон болаларни касбга йўналтириш борасидаги ишларини ташкил этишда иштирок этади.

12. Жойлардаги халқ таълими бошқармалари билан биргаликда уйда якка ҳолда таълим олаётган ногирон болаларга таълимни ташкил этишда амалий ёрдам беради.

 

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.