2017.01.27 | Вазирлик марказий аппарати

Бўлимнинг асосий вазифалари

1. Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида ёш авлодни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялашни мувофиқлаштиради ва маънавий-ахлоқий тарбия ишларини амалга оширади.

2. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган бўлимга тегишли вазифаларни тегишли давлат ва нодавлат ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ишларини мувофиқлаштиради ва шу ишларга жамоатчиликни, маҳаллани, оилаларни, оммавий ахборот воситаларини жалб этади.

3. Тарбиявий ишларни ташкил этишда халқ таълими тизимидаги илмий тадқиқот олиб борувчи ташкилотларнинг имкониятларидан фойдаланади, педагогика фани ютуқларини ва илғор иш тажрибаларини оммалаштиради.

4. Маънавий-ахлоқий таълим-тарбиянинг мазмунини мунтазам равишда такомиллаштириб боради.

5. Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида ўқувчилар шахсининг ривожланишига, уларнинг қизиқишларига, иқтидорига, мустақил билим олишларига ва ижодий меҳнат қилишларига шарт-шароит яратилишига кўмаклашади.

6. Маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда таълим муассасаларида баркамол авлод, комил инсон тарбияси йўлида шароит ва муҳит яратишга оид чора-тадбирларни амалга оширади.

7. Маънавий-ахлоқий мавзуларда Республика кўрик-танловларини ва тадбирларни режалаштиради, ўтказишга раҳбарлик қилади.

8. Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчи-ёшларини Ватанга садоқат руҳида комил инсон қилиб тарбиялашда энг самарали усулларни қидириб топиш ҳамда болаларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини тўғри ва мазмунли ташкил этишни янада такомиллаштиради.

11. Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликлар, диний ақидапарастликни олдини олиш бўйича ахлоқий тарбия ишларини олиб боради. Бу борада тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилади.

12. Ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий тарбияси бўйича оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлигини амалга оширади.

13. Жойларда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини ташкил этиш бўйича назорат олиб боради, таҳлил қилади, мазкур масалалар бўйича жойларга хизмат сафарларини уюштиради ва услубий ёрдамлар кўрсатади.

14. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, бошланғич ташкилот етакчиси, синф раҳбарлари иш фаолияти самарадорлигини ошириш чораларини кўради.

15. Оммавий ахборот воситалари орқали бўлим фаолиятига оид тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.