2017.01.27 | Вазирлик марказий аппарати

Бошқарманинг асосий вазифалари

1. Таҳлил асосида ҳозирги ижтимоий-иқтисодий шароитдаги маънавий ва маърифий ишларни амалга оширади.

2. Бошқарма баркамол авлодни тарбиялашга доир маънавий-маърифий йўналишдаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади, жойларга етказади ва ижросини назорат қилади.

3. Халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари ходимлари учун маънавий ва маърифий ишларга бағишланган ҳудудий ва Республика миқёсида семинарлар, анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказади.

4. Қори Ниёзий номидаги Педагогика фанлар илмий тадқиқот институти, Республика таълим маркази билан ҳамкорликда Давлат таълим стандартлари асосида ўқув режаларини ва дастурларини ишлаб чиқиш, уларга мос ҳолда «Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллари» фани туркумига кирувчи дарслик, ўқув қўлланмалари ва методик адабиётлар яратилишида иштирок этади.

5. Республикада узлуксиз таълим, мактабдан ташқари, болаларни ижтимоий муҳофазалаш ва реабилитация тизимини ривожлантиришда амалий ва методик ёрдам кўрсатади.

6. Тегишли давлат ва нодавлат ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда (Республика Бош Прокуратураси, Ички ишлар, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши, Республика «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, ижодий уюшмалар, «Экосан», «Соғлом авлод учун», «Маҳалла», «Олтин мерос», «Нуроний», «Болалар» ва бошқа жамоат ташкилотлари) мактабдан ва синфдан ташқари, ижтимоий муҳофаза, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларни ташкил этиш ишларини мувофиқлаштиради ва ушбу ишларга жамоатчиликни, оила, маҳалла ва ахборот воситаларини жалб этади.

7. Тарбиявий ишларни ташкил этишда халқ таълими тизимидаги илмий тадқиқот олиб борувчи ташкилотларнинг имкониятидан фойдаланади, педагогика фани ютуқларини ва илғор тажрибаларни амалга оширади, янги турдаги тўгараклар ташкил қилиш юзасидан таклифлар тайёрлайди.

8. Ўзига тегишли бўлган таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш, назорат қилиш, зарур бўладиган меъёрий ҳужжатлар тайёрлаш ва уларга услубий ёрдам беришни ташкил этади.

9. Ўқувчилар эҳтиёжларига жавоб берувчи мактабдан ташқари таълим-тарбиянинг мазмунини мунтазам равишда ривожлантириб боради.

10. Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларда таълим-тарбия олаётган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласида, уларнинг соғлиғи ва тўлиқ таълим олиши билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириб боради.

11. Мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан ўқувчилар шахсининг ривожланишига, уларнинг қизиқишларига, иқтидорига, мустақил билим олишларига ва ижодий меҳнат қилишларига шарт-шароит яратилишига кўмаклашади.

12. Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчи-ёшларини Ватанга садоқат руҳида комил инсон қилиб тарбиялаш ва ўқувчиларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини тўғри ва мазмунли ташкил этиш чораларини кўради.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.