2017.01.27 | Вазирлик марказий аппарати

Бўлим фаолияти йуналишлари ва асосий вазифалари

3. Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари ўқув-тарбия жараёнига Давлат таълим стандартлари ва ўқитишнинг замонавий илғор шакллари, янги педагогик технологияларини жорий этиш, орқали таълимнинг сифат ва самарадорлигини  ошириш.

4. Ўз фаолият доирасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид қонунлари, юқори Давлат органларининг қарор ва фармойишлари, шунингдек, вазирлик қарорлари ва буйруқларида белгиланган вазифалар бажарилишининг назоратини таъминлайди, умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш, мониторингини олиб бориш ва таълим самарадорлигини ошириш  ишларини Республика таълим маркази билан ҳамкорликда олиб боради.

5. Умумтаълим мактабларида Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг ижроси мониторингини амалга оширади ва таҳлилий маълумотномалар ва улар натижасига кўра тавсиялар тайёрлайди.

6. Ўқитишнинг замонавий илғор шакл ва усуллари, янги педагогик технологиялар тўғрисида маълумотлар банкини яратади ҳамда мазкур йўналишда иш олиб бораётган ижодкор ўқитувчилар, мактаб раҳбарлари, методистлар фаолиятини ўрганади ва таҳлил этади. Уларнинг иш тажрибасини ёйиш ва оммалаштириш мақсадида Республика таълим маркази, ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари, ҳудудий педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари билан ҳамкорликда турли семинар ва конференциялар ўтказади.

7. Ўқувчиларнинг лаёқат, қизиқиш ва қобилиятларини узлуксиз ташхис қилиш асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасаларига йўналтириш ишлари мониторингини Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис Маркази фаолиятини мувофиқлаштириш орқали ташкил этади.

8. Республика таълим маркази фаолиятини мувофиқлаштириш орқали умумтаълим мактабларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш, таълим-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, инновацион педагогик технологияларини  жорий этилишини ташкил қилади.

 

                                     

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.