2017.01.26 | Вазирлик марказий аппарати

                                                   Бошқарманинг асосий вазифалари

1. Бошқарма Давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларни ўқитиш, шахснинг таълим олиш конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқаришга доир меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқилишини таъминлайди, жойларга етказади ва ижросини назорат қилади.

2. Иқтидорли ўқувчиларни аниқлашнинг усул ва йўл-йўриқларини белгилайди. Болаларнинг қобилиятини, истеъдодини ривожлантириш учун айрим фанлар чуқур ўқитилишига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиш ва уларнинг тармоғини муқобиллаштириш чораларини кўради, таълим жараёни учун зарур ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқилишини бошқаради.

3. Умумий ўрта таълим, айрим фанлар чуқур ўқитилишига ихтисослаштирилган муассасаларда таълим тараққиётининг долзарб масалаларига бағишланган ҳудудий ва Республика миқёсида семинар-кенгашлар, анжуманлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишда иштирок этади.

4. Таълим тизимида меҳнат қилаётган ходимлар ва фуқароларнинг таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ таклифлари, ариза ва шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этади, аниқланган камчиликлар бўйича чоралар кўради, уларни бартараф этиш бўйича вазирлик раҳбариятига, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва халқ таълими бошқармаларига таклифлар беради, зарур ҳолларда вазирлик ҳайъати муҳокамасига киритади.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Ички ишлар вазирликлари ва бошқа манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда умумий ўрта таълимга оид меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда уни такомиллаштиришда иштирок этади.

6. Вазирликнинг бошқа бошқарма ва бўлимлари, Республика илмий-услубий ташкилотлари билан биргаликда умумий ўрта таълимни ривожлантиришнинг истиқбол режаларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

7. Вазирлик раҳбарияти ва Бош бошқарма бошлиғининг топшириғига биноан Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган халқаро, давлат ва нодавлат таълим муассасалари билан Республикада таълимни ривожлантириш юзасидан ҳамкорликдаги дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишда қатнашади.

8. Бошқарма Ўзбекистон Республикасида “Умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги Низом асосида таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради.

9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги халқ таълими муассасалари фаолияти устидан ҳудудий назорат ва услубий ёрдамни амалга оширади ҳамда улар орқали таълим-тарбия жараёнини мувофиқлаштириб боради, умумтаълим муассасаларига тегишли маълумотлар банкини яратади.

10. Республикада мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим мактабларига тўлиқ қамраб олинишини назорат қилади;

11. Вазирлик таркибидаги бошқарма ва бўлимлар, уларнинг тасарруфидаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда:

  • мактаб ўқувчиларининг якуний аттестацияси бўйича меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишни ташкил этади, уларнинг истеъдоди ва қобилиятларини аниқлаш мақсадида Республика фан олимпиадаларини ўтказишни ташкил қилади ҳамда таълим муассасалари, ижодкор ўқитувчилар фаолиятини тарғибот қилиш мақсадида кўрик-танловлар ўтказади;
  • халқ таълими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни дарсликлар, ўқув-услубий адабиётлар билан таъминланишини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилади ҳамда тегишли бошқарма, ташкилотларга таклифлар киритади;
  • халқ таълими ходимларини аттестациядан ўтказишга тааллуқли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • мажбурий умумий ўрта таълимдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига ўтилишини таъминлашда иштирок этади;
  • Давлат таълим стандартларини амалиётга жорий этилишини ташкилий жиҳатдан таъминлайди;
  • хорижий мамлакатлар билан ўзаро шартномалар асосида таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди;
  • хорижий фуқаролар болаларини умумтаълиммуассасаларида ўқишларини ҳужжалаштиради;
  • ўқув режани ишлаб чиқилишини таъминлайди ва жойларга етказади.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.