2017.01.26 | Вазирлик марказий аппарати

 

                                                                  Бошқарма асосий вазифалари

Бошқарма Республика халқ таълими тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш талабларига жавоб бераоладиган кадрлар сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш, вазирлик томонидан халқаро кўламда Ўзбекистон Республикасининг Таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва манфаатларини намоён қилишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

кадрлар билан ишлаш, раҳбар ва педагог кадрларни танлаш, тайёрлаш, ўқитиш ишларини такомиллаштириш, кадрларни раҳбарлик лавозимларига қўйиш тизимини мувофиқлаштириш;

халқ таълими бошқаруви органлари фаолиятида кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш масалаларида амалий ёрдам кўрсатиш;

вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимларнинг кадрларга бўлган эҳтиёж асосида амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш, қайта ўқитиш ва провард натижада замонавий раҳбар тайёрлаш тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш борасида умумий раҳбарлик қилиш;

педагог ва раҳбар ходимларнинг қўнимсизлигини таҳлил қилиш, кадрлар сифат таркибини яхшилаш ва уларни ўрнашиб қолиши борасида олиб бориладиган ишларда фойдаланиш учун маълумотлар, шунингдек бошқа кўрсаткичларни ўрганиш;

ҳудудларда мунтазам равишда кадрлар билан ишлашнинг аҳволини таҳлил қилиш, ёш истеъдодли, мустақиллик ғояларига содиқ бўлган ватанпарвар, фидоий кадрларни танлаш ва улар тўғрисида вазирлик раҳбариятига ахборот ва таклифлар бериб бориш;

халқ таълими вазирлиги тизимидаги ўқув-тарбия муассасаларида педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш. Вилоят, туман, мутахассисликлар кесимида истиқбол эҳтиёжи ҳисобларини ишлаб чиқиш, педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

раҳбар кадрлар алмашинуви (ротация) жараёнларини ўрганиб бориш ва бу борада таклифлар киритиш;

умумтаълим мактаблари педагогик ходимларининг таркиби бўйича вилоят бошқармаларининг ҳисоботларини йиғиш, умумлаштириш;

ҳудудлардаги кадрлар тўғрисидаги Маълумотларни ўзида жамлаган ягона “Маълумотлар банки”ни янгилаб бориш ва ундан самарали фойдаланиш;

вазирнинг буйруғи билан тасдиқланган раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхати устидан доимий равишда иш олиб бориш, тасрруфдаги барча раҳбар кадрларни ҳисобга олиш ҳамда кадрларни танлаш, ўрганиш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва озод этиш бўйича таклифларни вазирга ҳамда ҳайъат йиғилиши тасдиғига киритиш, бу борада раҳбариятга ахборотлар тайёрлаш;

таълим муассасалари ходимларини вазирлик тармоқ мукофотлари билан тақдирлаш ишларини ташкил этиш;

давлат мукофотларига тавсия этиш юзасидан тегишли ҳужжатларни вазирликининг бўлим ва бошқармалари, ҳудуддаги ташкилотлари, жамоат ташкилотлари таклифларини олиш, уларни ишчи гуруҳ билан биргаликда ўрганиб чиқиб, вазирга киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув Академиясига номзодларни танлаш, ўрганиш ва вазирга таклифлар киритиш;

вазирлик ходимларини танлаш бўйича вазирга таклифлар киритади.

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.